Mis oksidlari
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мис оксидлари, Мис (1)-ок с и д, Си2О — қизғишжигарранг кристаллар. Суюқланиш температураси 1242°, зичлиги 6,1 г/см3. Сувда эримайди, ишқорлар билан реаксияга киришади. Водород, ис гази ва фаол металлар (Мг, Ал, Зн) таъсирида металл ҳолатгача қайтарилади. Қиздирилганда оксидланиб CуО га айланади. Табиатда куприт минерали кўринишида учрайди. НаCл эритмасини мис электродларни қўллаб электролиз қилиш, лаб.да СиО ни 1100° гача қиздириш йўли билан олинади. Шиша, керамика, сирлар учун пигмент, бўёклар компоненти ва фунгицид сифатида ишлатилади.
Мис (П)-оксид, СиО — кора рангли кристаллар. Суюқланиш температураси 1447° (О2босими остида), зичлиги 6,51 г/см3. Сувда эримайди. 1100° гача қиздирилса Си2О ва О2 га парчаланади. Фаол металлар, водород, углерод, ис гази, аммиак ва алканлар СиО ни Си гача кайтаради. Кислоталар таъсирида Си (ИИ) тузлари аммиакнинг сувдаги эритмалари билан аммиакат [Cу(НҲ3)4]4 (ОН)2, ишқорлар билан купратлар МеCуО2 (Ме — ишқорий металл) ҳосил қилади. CуСО4ра НаОҲ ёки КОН таъсир эттириб, лаб.да Си ни 400—500° гача қиздириб олинади. Оксид катализаторлар олишда, шиша, керамика, эмаллар учун пигмент, галванотехникада электродлар тайёрлашда қўлланади. Тўқ қизил рангли мис сескви-оксид Си2О3 мавжудлиги ҳақида ҳам маълумотлар бор. У К2С2О2 га Си(ОН)2 таъсир эттирилганда ҳосил бўлади; 400° да CуО ва О2 га парчаланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |