Мис қотишмалари — мис асосидаги қотишмалар. Инсон яратган биринчи металл қотишма (қаранг Жез даври). Бронза, жез ва асосий легирловчи элемента никел бўлган мисникел қотишмалари (қаранг Мелхиор) Мис қотишмалари жумласига киради. Мис қотишмалари қуйма, деформацияланадиган ва кукунсимон хилларга бўлинади. Қуйма Мис қотишмалари суюқланганда оқувчан бўлади, қотганда унча киришмайди. Деформацияланадиган Мис қотишмалари иссиқлайин ёки совуқлайин босим билан яхши ишланади. Кукунсимон Мис қотишмалари кукунсимон материллар жумласига киради (қ. Кукун металлургияси). Мис қотишмалари антифриксион (ишқаланишга қарши), иссиқбардош, конструксион, коррозиябардош (занглашга қарши), пружинабоп ва электротехника материаллари сифатида кенг қўлланади. Булар асбобсозлик, машинасозлик, авиация ва кемасозликда, сув-буғ арматураси, бадиий буюмлар, идиштовоклар ясаш ва бошқа соҳаларда ишлатилади.

Манбалар