Mis rudalari
Мис рудалари — миснинг саноат аҳамиятига эга бўлган минераллари. Улар 170 дан ортиқ бўлиб, шундан фақат 17 таси саноатда фойдаланилади. Мис рудалари бой (мис 3%дан ортиқ), ўрта (мис 0,3—1%), жуда паст (мис 0,3% дан кам) сифатли гуруҳларга бўлинади. Халкопирит CуФеС2(Cу—34,6%), борнит Cу5ФеС4(Cу—52—65%), халкозин Cу2С (Си—79,8%), ковеллин CуС(Cу — 64,4%),малахит Cу2[CО3][ОҲ]2 (Cу57,4%) муқим Мис рудаларидир. Мис рудаларининг парагенетик боғланиши хилма-хил. Халкопирит баъзи сулфид рудаларининг гидротермал конларида бўлади. Кўпчилик конларда у рудаларнинг асосий таркибий қисмидир. Халкопирит ўрнида псевдоморфозалар ҳосил қилган иккиламчи мис сулфидлари — борнит, халкозин ва ковеллинлар мис конларининг иккиламчи сулфидли бойиш зоналарида кенг тарқалган. Малахит — оксидланган Мис рудаларида энг кўп учрайдиган минерал. Мис рудалари таркибида олтин, молибден, рений ва бошқа ҳам бўлади. Мис рудаларининг муҳим турларига мис-порфирли ва мисмолибденли, мис-қумтошли ва сланецли, мисникелли (сулфидли), полиметалл, томирли, кварссулфид ли, скарнли (мисванадийли), мис-кобалтли, мисвисмутли, мистемирли, мис-олтинли ва бошқа киради. Жаҳонда ишлаб чиқариладиган миснинг 90% сулфидли рудалардан олинади. М.рг-конлари РФ (Урал), Закавказе, Крзоғистон, АҚСҲ, Чили, Конго, Замбияда бор. Ўзбекистонда Мис рудалари конлари Олмалиқ рудали раёни — Қалмоққир, Саричеку, Қизота ва бошқа жойларда мавжуд. Шулардан ҳозирги кунда Калмоққир ва Саричекуда Мис рудалари қазиб олинмоқда. Олмалиқнинг Мис рудалари таркибида нодир компонентлар борлиги жиҳатидан улар комплексли ҳисобланади. Улардан 15 дан ортиқ энг нодир руда ҳосил қилувчи элементлар — мис, олтин, кумуш, молибден, рений ва бошқа олинади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |