Мис сулфат, мис купороси, тўтиёйи, CуСО4 — тиниқ кристалл модда. Суюқланиш температураси 200°, зичлиги 3,603 г/см3. Киздирилганда (650° атрофида) парчаланади: CуСО4= CуО+СО2+’/2О2. Сувда яхши эрийди. Сувли эритмаларидан CуСО45Ҳ2О — мис купороси кристалланади (ранги оч кўк), у 105° дан юқори температурада икки молекула сув йўқотиб CуСО43Ҳ2О (зангори ранг)га, 150° да моногидрат CуСО4Ҳ2О га айланади. 250° да бутунлай сувсизланади. Табиатда халкантит CуСО45Ҳ2О минерали ҳолида учрайди. Минерал бўёклар тайёрлашда, қишлоқ хўжалигида зараркунандаларга ва ўсимлик касалликларига қарши курашишда, кўнчиликда, галваник элементларда ишлатилади. Мис (1)сулфат Cу2СО4 ҳам маълум. Оч кулранг кристалл, зичлиги 3,605 г/см3. 200" дан юқорида CуО ва CуСО4 гача оксидланади. Сувли эритмада Си ва CуСО4 га парчаланади. Кучли қайтарувчи; Cу2О билан (CҲ3)2СО4ҳҳ ўзаро таъсир эттириб олинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил