Mis van der roe Lyudvig
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
МИС ВАН ДЕР РОЭ (Мис ван дер Роҳе) Людвиг (1886.27.3, Ахен, Германия - 1969.17.8, Чикаго, АҚСҲ) - немис меъмори, функсионализм намояндаларидан. 1919—24 йилларда туркум экспериментал лойихалари (яхлит ойнали, кўп қаватли) билан чиқди, ХХ аср 2-ярмида турар жой биноларини пўлат синчда оқилона намунада яратди ва ички лойиҳасини ўзгартирди. Кейинчалик Мис ван дер роэ Людвигд.Р. голланд "Услуб" гуруҳи таъсирида композицион қурилмаларни қайта ишлади (Брнодаги Тугендхат уйи, 1930 ва бошқалар). Дессаудаги "Баухауз" ижодий уюшмаси директори (1930—33). 1938-йилдан АКД1да ишлаб, Чикагодаги Иллинойс технология институти меъморлик факултетини бошкарди (1938—58). 40—50-йилларда "универсал меъморлик шакллари" ғоясини илгари сурди (Иллинойс штатидаги Фарнсуорт уйи, 1950—51 ва бошқалар). Мис ван дер роэ Людвигд.Р. яратган оддий геометрик шакллар кўп каватли биноларда қўлланди: Чикагодаги Лейк Шор Драйв (1946—50), Коммонуэлс Променад (1957) турар жоилари, Ню-Ёркдаги Сигрембилдинг биноси (1956—58), Канаданинг Торонтодаги Доминион-сентр биноси (1967) ва бошқа Мис ван дер роэ ЛюдвигР. ижоди АКД1 ва Ғарбий Европа меъморлари ижодига катта таъсир этган. МИС ДАВРИ - к. Энеолит.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |