Мис югуртириш, мислаш -пўлат ёки рух буюмлар, баъзан пўлат симлар сиртига галваник усулда (қаранг Галванотехника) мис қатлами қоплаш. Буюмларни хромлаш ва никеллашда оралиқ қатлам ҳосил қилиш, металлар сиртининг электр ўтказувчанлигини яхшилаш, металларнинг кавшарланишини осонлаштириш ва бошқа учун қўлланади. Оралиқ қатлам ҳосил қилинадиган Мис югуртириш усули энг кенг тарқалган. Бунда мис қатлами устидан никел қатлами, унинг устидан юпқа (0,25 мкм) хром қатлами югуртирилади. Мис электролитларнинг оксидли ва ишқорли хиллари бор. Пўлат буюмларни углеродлаш (сементлаш) ва уларнинг углеродланмаслиги лозим бўлган сиртқи қатламини ҳимоялашда ҳам Мис югуртиришдан фойдаланилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил