Mishel Avn
Мишел Наим Авн (арабча: ميشال نعيم عون; 1935-йил 18-февралда туғилган, Ҳорат Ҳурайк, Байрут, Ливан) — Ливан ҳарбий ва сиёсий раҳбари, Ливан Қуролли кучлари генерали. 1988-йил 22-сентябрдан 1990-йил 13-октябргача Ливан Президенти ва Бош вазири. 2016-йил 31-октябргача Ливан Президенти.
| Мишел Авн | |
|---|---|
арабча: ميشال عون | |
|
| |
|
Мансаб даври 31-октабр 2016-йилдан | |
| Ҳукумат бошлиғи |
Саъд Ҳаририй Ҳассон Диёб (2020 йилдан) |
| Ўтмишдоши | Таммом Салом (в.б.) |
|
Мансаб даври 22-сентабр 1988-йилдан – 13-октабр 1990-йилгача | |
| Ўтмишдоши | Амин Жумаййил |
| Вориси | Илёс Ҳаровий |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
18-феврал 1935-йил Ҳорат Ҳурайк, Тоғли Ливан, Буюк Ливан |
| Сиёсий партияси | Эркин ватанпарварлик ҳаракати |
| Турмуш ўртоғи | Нодия аш-Шомий |
| Болалари | қизлари: Клодин, Шантал ва Мирейл |
| Фаолияти | Андоза:Сиёсатчи |
| Мансублиги |
|
| Қўшин тури | Ливан Қуролли Кучлари |
| Хизмат йиллари | 1958—1991 |
| Унвони | Генерал |
| Жанглари | Ливандаги фуқоролик уруши |
Таржимаи ҳол
Болалиги
Эътиқоди моруний бўлган, камбағал оилада туғилган. Ўрта маълумотни у католик мактабларида олган ва шу билан бирга кўплаб мусулмон болалар билан дўст бўлган.
Таълим
1958-йилда ҳарбий мактабни, 1959-йилда Франсиянинг Чалон-сур-Марне шаҳридаги ҳарбий мактабни тугатган. 1966-йилда Форт-Сеал шаҳридаги артиллерия мактабида (АҚШ, Оклахома) ва 1978-1980 Франсиядаги Олий ҳарбий мактабда ўқиган. Ўз она тилидан ташқари, инглиз, франсуз, испан ва италян тилларида ҳам сўзлашади.
Офицер
У Байрут ва Франсиядаги артиллерия мактабларини, сўнгра АҚШда ҳарбий курсларни тугатган. Ливан армиясида артиллерия офицери сифатида хизмат қилди. 1961 йилда унинг икки ҳамкасби - Сурияпараст партиянинг аъзоларини ҳарбий разведка томонидан қўзғолон уюштирганлиги учун ҳибсга олингач, у сўроқларни юзаки равишда тўхтатишни талаб қилди. Бироқ, у бўлинмани тарк этганида, қийноқ давом этди. Қайтиб келгач, Авн контрразведкачи ходимларининг хатти-ҳаракатларини "қабул қилиб бўлмас нацизм" деб атади.
70-йилларнинг ўрталарида Ливанда бошланган фуқаролар уруши даврида марказий ҳукуматни доимий равишда қўллаб-қувватлади. 1976 йил ёзида у Талл Заътарни қамал қилишда қатнашди. 1980-йилларнинг бошларида Шарқий ва Ғарбий Байрутни, христианлар ва мусулмонларни ажратиб турувчи "Яшил чизиқ" да жойлашган "хавфсизлик бригадаси"ни бошқарди. Сурия ҳарбий кучлари билан қуролли тўқнашувларда иштирок этган. 1982 йилда Исроил Ливанга бостириб кирганда, у президент саройини ҳимоя қилди ва фақат президент Илёс Саркиснинг буйруғи уни чекинишга мажбур қилди.
1984 йилдан - қуролли кучлар қўмондони, Ливан тарихидаги энг ёш зобит бўлди. У ўз кучини армиянинг кучи ва бирлигини сақлашга қаратди. У принципиал равишда 1984-1988 йилларда оммавий ахборот воситаларига (қуролли кучлар журналидан ташқари) интервю бермади.
Ливан Президенти
2016 йил 31 октябрда, сайловлар бошланганидан 2,5 йил ўтгач, 46-уринишдан сўнг Мишел Авн Ливан Президенти лавозимига сайланди. У ўша куни Баабда саройида қасамёд қилди ва Ливаннинг Франсиядан мустақилликка эришганидан кейинги тарихидаги 13-Президенти бўлди.
Ливанда 2019 йил октябр ойида оммавий норозилик намойишлари бошланди ва 29 октябр куни Бош вазир Саъд Харири истеъфога чиқишини эълон қилди. Узоқ муддатли сиёсий маслаҳатлашувлардан сўнг, 2019 йил 19 декабрда Президент Авн Ливаннинг янги ҳукуматини тузишни собиқ Таълим вазири, Байрутдаги Америка университети профессори Ҳассон Диёбга топширди.
Оиласи
Турмуш ўртоғи — Нодия аш-Шомий
Қизлари:
- Клодин
- Шантал таниқли Ливанлик сиёсатчи Гебран Бассилга турмушга чиққан.
- Мирейл
Авннинг учта набираси бор.

