Miskarlik
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мискарлик — ҳунармандчиликнинг қад. соҳаси; мис ва унинг металлар билан қотишмасидан қуроллар, уй-рўзғор буюмлари ва бошқа ясаш касби. М.да буюмлар 2 хил усулда — эритиб қуйиб ёки болғалаб ясалади. Иш жараёнида металл тез-тез қиздириб турилади. Мураккаб шаклли буюмлар ясашда аввал айрим бўлаклар қуйилиб, сўнг улар бирбирига қалайланади. Буюмлар қолипдан кўчирилгач тозаланиб, сўнг унга наққошлар чизма, кандакори ёки босма усулида гул (нақш) ишлайди (яна қаранг Кандакорлик).
Қадимда соф миснинг ўзидан болғалаб буюмлар ясалган, буюмлар юмшоқ ва мўрт бўлган. Жез даври (милоддан аввалги 2-минг йиллик)дан мис ва унинг қалай, қўрғошин, рух аралашмасидан иборат металлар қотишмасидан бир-мунча пишиқ бўлган буюмлар ясалган.
Ўзбекистон ҳудудида М. қадимдан ривожланган, ушбу ҳудуддан топилган таркибида мис кўп бўлган жез идишлар бунга мисол бўла олади. Жез даврига оид муҳрларда ўсимлик, ҳайвонлар (илон, бургут ва бошқалар) тасвирлари ишланган. Бухоро нақшланган мис идишлар ясашнинг қад. маркази бўлган; бу ерда милоддан аввалги 1минг йилликда металл қуйиш, мис ва жез буюмларини қолипларга қуйиб ишлаш яхши йўлга қўйилган. Масалан, Фарғонадаги Чуст маданиятига оид пичоқ, ўроқ ва зираклар қолипларга қуйиб ишланган. Бу давр маданиятига оид Ўзбекистон жанубидаги мис ва жез буюмларига хилма-хиллик хос бўлиб, қад. буюмларни безашда чизма, кандакори, бўртма нақшлар ишлаш кенг қўлланган.
В—ВИИИ асрларда Сўғд ва Хоразм бадиий металл буюмлари кенг тарқалди; 10— ХИИ асрларда меҳнат қуроллари, қурол-аслаҳалар, рўзғор буюмлари билан бир қаторда ислимий нақшлар, ёзувлар, тасвирий мавзулар билан қопланган мураккаб шаклли юксак бадиий буюмлар тайёрланган, айниқса, ҳайвонлар шаклидаги идишлар диққатга сазовор, бошқа металлардан, қимматбаҳо тошлардан қадаб безаш (қадама) усули қўлланила бошланган. Х аср араб сайёҳи ва географи Муқаддасий ёзишича, Самарқанддан катта мис қозонлар, нафис мис қадаҳлар, Бухородан мис чироклар араб мамлакатларига келтирилган. 11 —ХИИ асрларда термизлик усталарнинг майда гулли нафис нақш мужассамотли буюмлари шуҳрат қозонган.
ХИВ—ХВИ асрларда Самарқанднинг Регистон майдонидан топилган жез буюмлар хазинаси М.нинг юксак тараққиётидан гувоҳлик беради: идишлар кандакори, қадама (тилла, кумуш, қизил мис) усулида безатилган; Бухоро М. буюмлари билан шуҳрат қозонган. ХВИ—ХВИИ асрларда Ўрта Осиёда жез буюмлар тайёрлашга кўп эътибор берилган.
ХВИИИ—ХХ асрларда қизил ва сариқ мисдан буюмлар тайёрлаш ривожланди. ХИХ—ХХ аср бошларида Ўрта Осиёга Россия фабрикаларида тайёрланган буюмларнинг кўплаб келтирилиши билан М. буюмлари тайёрлаш кескин қисқарди. Маҳаллий усталар келтирилган буюмларга тақлидан янги шаклдаги (офтоба ,самовар ва бошқалар) буюмлар тайёрладилар, келтирилган буюмлар (самовар ва бошқалар)ни анъанавий миллий нақшлар билан безадилар.
ХХ асрда Қўқон, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Хивада М.нинг ўзига хос мактаблари шаклланган; моҳир усталар тайёрлаган буюмлар шуҳрат қозонди. Иш, асосан, қўл меҳнатига асосланган. М. артелларида ҳозир ҳам анъанавий буюмлар — чойдиш, чойжўш, офтоба, лаган, кўза, коса, шамдон, дасцҳўй ва бошқа, заргарлик буюмлари тайёрланади; шунингдек, янги шаклли буюмлар ҳам пайдо бўлмоқда, улар янги мавзулар, нақшлар, тасвирлар билан безатилади. Усталар турли шаклдаги идишларни қуйиб тайёрлайди, нафис ўйма нақшлар билан безайди, анъанавий шакллар, нақш қисмларини турлича қўллаб нақш мужассамотини бойитади ва бадиий ҳунармандчилик асарлари яратади. Республика музейларида ХИХ—ХХ асрларда яратилган М. буюмлари сақланади, улар шакли анъанавий мукаммал нисбатлари ва нақшинкор безаклари билан ажралиб туради.
Турсунали Кўзиев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |