Misr,Baxmal
Миср — Жиззах вилояти Бахмал туманидаги қишлоқ аҳоли пункти. У Гулбулоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган.
Миср | |
|---|---|
Қишлоқ | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Вилоят | Жиззах вилояти |
| Туман | Бахмал тумани |
Этимологияси
Қишлоқ номи қадимий келиб чиқишга эга. Миср араб тилидаги сўз бўлиб, шаҳар ёки йирик аҳоли манзили маъноларини билдиради[1].
ВИИ–ВИИИ асрларда арабларнинг Марказий Осиёга юришлари даврида ҳудудлар араб тилидаги атамалар билан номлана бошлаган. Масалан, икки дарё оралиғи Мовароуннаҳр деб аталган. Шу даврларда айрим аҳоли манзиллари ҳам араб тилидаги сўзлар билан номланган.
Маҳаллий ривоятларга кўра, қадимда бу ҳудудда шаҳар мавжуд бўлган. Кейинчалик шаҳар йўқолиб кетган бўлса-да, унинг номи сақланиб қолган ва шу ҳудудда ташкил топган қишлоқ Миср деб аталган.
Манбалар
- ↑ Нафасов Т. Ўзбекистон топонимлари изоҳли луғати. Тошкент, 2009.