Миср — Самарқанд шаҳридан жанубда (ҳозирги Самарқанд вилояти ҳудуди) жойлашган қишлоқ.

Тарихи

Тарихчи Ибн Арабшоҳнинг маълумотига кўра, Миср қишлоғи ХИВ аср охирида Амир Темур томонидан асос солиниб, мусулмонларнинг йирик шаҳарларидан бири бўлган Қоҳира (Миср) шарафига қўйилган[1]. Василий Вяткиннинг тадқиқотлари туфайли Миср ХХ асрда Самарқанднинг жанубида, Дарғомнинг чап қирғоғи яқинида, Аббос Ва Қорануас ариқларининг қуйи томонларида жойлашган „тўғри тўртбурчак шаклидаги кенг шаҳарча“ эканлиги маълум бўлади. Мисрдан узоқ бўлмаган жойда Амир Темурнинг „Давлатобод“ боғи жойлашган[2]. Бу қишлоқ орқали 1404-йил август ойида Амир Темур саройига кастилиялик элчи Руи Гонсалес де Клавихо келган.

Манбалар

  1. ↑ Василий Бартолд. Сочинения. 1963, с. 266
  2. ↑ Якубовский, Александр. „Образи старого Самарканда“ (рус тилида). Восток. Москва: Всемирная литература (1925), с. 156. Қаралди: 2022-йил 7-октябр.

Адабиётлар