Миср кубоги (шунингдек, Миср ФА кубоги, илгари эса Қирол Форуқ кубоги деб аталган) — Мисрдаги плей-офф тизимида ўтказиладиган асосий футбол кубоги мусобақасидир. Бу Африкадаги энг қадимги клублараро турнир ҳисобланади. Мусобақа Миср футбол ассоциацияси (ЭФА) томонидан ўтказиб келинади.

Миср кубоги
Ташкилий орган Миср футбол ассоциацияси (МФА)
Асос солинди 1921
Ҳудуд Миср
учун саралаш CАФ Конфедерациялар кубоги
Маҳаллий кубок(лар) Суперкубок
Ҳозирги чемпионлар Пйрамидс (2-соврин)
Энг муваффақиятли клуб(лар)

Ал Аҳлй (39

та соврин)
Футбол бўйича 2025–26-йилги Миср кубоги

1922-йилда ушбу совринни қўлга киритган илк жамоа „Замалек“ бўлган. „Ал-Аҳли“ жами 39 марта ғолиб чиқиб, совринлар сони бўйича рекордчи ҳисобланади. „Замалек“ эса икки марта (1957–1960 ва 2013–2016-йилларда) кетма-кет 4 йилдан кубокни ютган ягона клуб сифатида ўзига хос рекорд қайд этган.

Тарих

Миср кубоги — Миср футболи тарихида ҳозирги кунга қадар ўтказиб келинаётган энг қадимий мусобақа ҳамда Миср футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган илк турнирдир. Бироқ у мамлакатда ўтказилган энг биринчи футбол турнири эмас. Мисрдаги илк маҳаллий футбол турнири Султон Ҳусайн кубоги бўлган. У 1917-йилда таъсис этилган бўлиб, унинг сўнгги мавсуми 1937–38-йилларда бўлиб ўтган. Султон Ҳусайн кубогида Миср клублари билан бир қаторда ўша пайтда Мисрда жойлашган Британия армиясига қарашли клублар ҳам иштирок этган. 1921-йилда Миср футбол ассоциацияси ташкил этилиши ортидан фақат Миср клублари қатнашадиган турнирга эҳтиёж туғилди ва шу тариқа „Замалек“, „Ал-Аҳли“, „Терсана“, „Олимпик“, Мактаблар жамоаси, „Темирйўлчи“ („Раилwай“), „Ал-Аббосия“, „Ал-Иттиҳод“, „Ал-Ҳадиса“ ҳамда „Нил“ жамоалари иштирокида Миср кубоги баҳслари йўлга қўйилди.

Zamalek_1921
Тҳе Замалек сқуад, wиннерс оф тҳе фирст эдитион ин 1922

„Замалек“ 1922-йилги финал учрашувида „Ал-Иттиҳод“ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, Миср кубогининг илк мавсуми ғолибига айланди. 1923-йилдаги иккинчи мавсумда „Терсана“, 1924-йилда эса „Ал-Аҳли“ зафар қучди. „Замалек“ ва „Ал-Аҳли“ ўртасида финалда ўтказилган илк Қоҳира дербиси 1928-йилги мавсумга тўғри келиб, унда Мамдуҳ Сақр томонидан киритилган ягона гол эвазига „Ал-Аҳли“ 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 1930/31-йилги мавсум финалида эса „Ал-Аҳли“ „Замалек“ устидан 4:1 ҳисобида устун келди. Кейинги йили, яъни 1932-йилги финалда „Замалек“ „Ал-Аҳли“дан реванш олиб, рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этди; ғолиблар сафида Исмоил Раъфат ва Саид ал-Ҳадарий гол урган бўлса, „Ал-Аҳли“нинг ягона жавоб тўпига Амин Шуэйр муаллифлик қилди. 1934/35-йилги мавсум финали 1935-йил 10-май куни бўлиб ўтди. Унда яна „Замалек“ ҳамда „Ал-Аҳли“ тўқнаш келиб, „Замалек“ 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди; голларни Ҳилмий Замора, Ас-Самкорий ва Марей киритди[1].

1944-йилги финалда Қоҳиранинг икки гранди — „Замалек“ ва „Ал-Аҳлий“ тўқнаш келган ўйинда энг йирик ғалаба қайд этилди: „Замалек“ 6:0 ҳисобида зафар қучди, голларга Зоклот (хет-трик), Моҳсен ас-Саҳаймий (2 та гол) ва Абдулкарим Сақр муаллифлик қилди[2]. Бу 1941–42-йиллардаги Қоҳира лигаси баҳсидан сўнг икки йил ичида „Замалек“нинг 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган иккинчи Қоҳира дербиси бўлди. „Замалек“нинг ушбу йирик ғалабасидан кейин „Ал-Аҳлий“ кетма-кет уч марта (1945, 1946, 1947-йилларда) чемпионликни қўлга киритди, аммо улар финалда „Замалек“ билан тўқнаш келмади.

1950-йилларда „Замалек“ клуби яққол устунлик қилди: Қоҳира грандлари 1952-йилдан 1962-йилгача бўлган даврда еттита чемпионликни қўлга киритишди. Дастлаб 1952 ва 1955-йилларда, сўнгра кетма-кет тўрт марта (1957, 1958 (чемпионлик „Ал-Аҳли“ билан бўлишилган), 1959, 1960) ва ниҳоят 1962-йилда ғолиб бўлишди. 1958 ва 1959-йилларда „Замалек“ бош совринни „Ал-Аҳли“дан тортиб олди; „Ал-Аҳли“ эса 1961-йилги финалда „Ал-Қана“ устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионликка эришди. Кейинги йили „Замалек“ финалда „Ал-Иттиҳод“ни 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, яна чемпионлик тожини қайтариб олди. 1962-йилдан 1976-йилгача „Замалек“ ҳам, „Ал-Аҳли“ ҳам бор-йўғи биттадан чемпионликка эришди, холос; зеро бу даврда „Ал-Қана“, „Терсана“ ва „Ал-Иттиҳод“ жамоалари етакчилик қилди. Шунга қарамай, „Замалек“ 1975, 1977 ва 1979-йилларда чемпион бўлди, 1978-йилги финалда эса „Ал-Аҳли“ ўз ашаддий рақибини мағлуб этиб, чемпионликни илиб кетди. 1980-йилларнинг бошларида чемпионатда тўлиқ „Ал-Аҳли“ ҳукмронлик қилиб, 1981, 1983, 1984 ва 1985-йилларда ғалаба қозонди. Шундан сўнг, 1986-йилда „Терсана“ ўзининг сўнгги — олтинчи чемпионлигини нишонлади, 1988-йилги мавсумда эса „Замалек“ орадан тўққиз йил ўтиб, ўз тарихидаги 18-чемпионликни қўлга киритди.

1990-йилларда мазкур турнир финалида 14 йил ичида илк бор Қоҳира дербиси бўлиб ўтди: 1992-йилги финалда „Ал-Аҳли“ жамоаси „Замалек“ устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўн йилликда янги чемпионлар ҳам майдонга чиқди: 1997-йилги мавсум финалида „Исмоилий“ „Ал-Аҳли“ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўзининг илк унвонига эга чиққан бўлса, 1998-йилда эса финалда „Ал-Мокавлун“ устидан ғалаба қозонган „Ал-Масри“ чемпионликни қўлга киритди.

Миср кубоги мусобақасига 100 йилдан кўпроқ вақт муқаддам асос солинган бўлса-да, шу пайтгача у бор-йўғи 90 марта ўтказилган ва бир неча бор бекор қилинган. Хусусан, 1942–43-йилги мавсумдаги турнир „Замалек“ ҳамда „Ал-Аҳли“ (финалга чиққан икки рақиб) ўйинчиларининг Фаластинга сафар қилгани сабабли четлатилиши ва футбол ассоциациясининг бу борадаги қарорига қаршилик кўрсатилгани оқибатида ўтказилмай қолган. Турнир 1967–1971-йиллар оралиғида Қақшатқич уруш (Тукаш уруши) туфайли ўтказилмаган бўлса, 1973–74-йилги мавсумда Октябр уруши сабабли бекор қилинган. Шунингдек, турли бошқа сабабларга кўра мусобақа 1979–80, 1986–87 ва 1993–94-йиллардаги мавсумларда, 1981–82-йилги мавсумда эса „Замалек“ клубининг футбол ассоциацияси билан келишмовчилиги туфайли бекор қилинган. Бундан ташқари, 2011–12-йилги мавсумда „Ал-Масрий“ ва „Ал-Аҳли“ жамоалари ўртасидаги чемпионат баҳсида Порт-Саид стадионида юз берган оммавий тартибсизликлардан сўнг мазкур кубок ўйинлари яна тўхтатилган[3][4].

Финаллар рўйхати

Қуйидаги жадвалда фасллар ҳақида қисқача маълумот келтирилган:[5]

№ Мавсум Ғолиб Ҳисоб Иккинчи ўрин
1 1921–22 Замалек (1) 5–0 Иттиҳад Алехандриа
2 1922–23 Терсана (1) 1–0 Эл Секка Эл Ҳадид СC
3 1923–24 Ал Аҳлй (1) 0–0 / 4–1 ® Эл Секка Эл Ҳадид СC
4 1924–25 Ал Аҳлй (2) 1–1 / 3–0 (Р) Иттиҳад Алехандриа
5 1925–26 Иттиҳад Алехандриа (1) 2–2 / 3–2 (Р) Ал Аҳлй
6 1926–27 Ал Аҳлй (3) 5–0 Ал-Масрй
7 1927–28 Ал Аҳлй (4) 1–0 Замалек
8 1928–29 Терсана (2) 2–2 (қ.в.) 1–0 (Р) Иттиҳад Алехандриа
9 1929–30 Ал Аҳлй (5) 2–0 Иттиҳад Алехандриа
10 1930–31 Ал Аҳлй (6) 4–1 Замалек
11 1931–32 Замалек (2) 2–1 Ал Аҳлй
12 1932–33 Эл Олймпи (1) 3–1 Ал Аҳлй
13 1933–34 Эл Олймпи (2) 1–0 (қ.в.) Замалек
14 1934–35 Замалек (3) 3–0 Ал Аҳлй
15 1935–36 Иттиҳад Алехандриа (2) 3–1 Эл Секка Эл Ҳадид СC
16 1936–37 Ал Аҳлй (7) 3–2 Эл Секка Эл Ҳадид СC
17 1937–38 Замалек (4) 1–1 (қ.в.) 1–0 (Р) Ал Аҳлй
18 1938–39 Ал Терам (1) 1–1 (қ.в.) 2–0 (Р) Cаиро Полиcе
19 1939–40 Ал Аҳлй (8) 3–1 Ал Терам
20 1940–41 Замалек (5) 5–0 Cаиро Полиcе
21 1941–42 Ал Аҳлй (9) 3–0 Замалек
22 1942–43 Ал Аҳлй (10)
Замалек
(6)
Ўйналмаган
(ТС) double-dagger
стйле="баcкгроунд:#эфефеф" |—
23 1943–44 Замалек (7) 6–0 Ал Аҳлй
24 1944–45 Ал Аҳлй (11) 3–2 Ал-Масрй
25 1945–46 Ал Аҳлй (12) 3–0 Эл Секка Эл Ҳадид СC
26 1946–47 Ал Аҳлй (13) 2–1 Ал-Масрй
27 1947–48 Эл Иттиҳад Эл Сакандарй (3) 2–1 Замалек
28 1948–49 Ал Аҳлй (14) 3–1 (қ.в.) Замалек
29 1949–50 Ал Аҳлй (15) 6–0 Терсана
30 1950–51 Ал Аҳлй (16) 1–0 Эл Секка Эл Ҳадид СC
31 1951–52 Замалек (8) 2–0 Ал Аҳлй
32 1952–53 Ал Аҳлй (17) 4–1 Замалек
33 1953–54 Терсана (3) 4–1 Ал-Масрй
34 1954–55 Замалек (9) 2–1 Иттиҳад Алехандриа
35 1955–56 Ал Аҳлй (18) 1–0 Терсана
36 1956–57 Замалек (10) 3–0 Ал-Масрй
37 1957–58 Ал Аҳлй (19)
Замалек (11)
0–0 (қ.в.) 2–2 (қ.в.) (Р) (ТС) double-dagger стйле="баcкгроунд:#эфефеф" |—
38 1958–59 Замалек (12) 2–1 Ал Аҳлй
39 1959–60 Замалек (13) 3–2 Эл Олймпи
40 1960–61 Ал Аҳлй (20)dagger 5–0 Эл Қанаҳ dagger
41 1961–62 Замалек (14) 5–1 Иттиҳад Алехандриа
42 1962–63 Эл Иттиҳад Эл Сакандарй (4) 3–2 Замалек
43 1963–64 Эл Қанаҳ (1) 2–0 Эл Секка Эл Ҳадид СC
44 1964–65 Терсана (4) 4–1 Суэз Эл-Рияди
45 1965–66 Ал Аҳлй (21) 1–0 Терсана
46 1966–67 Терсана (5) 1–0 Эл Олймпи
— 1967–1972 Олти кунлик уруш туфайли ўйналмаган.
47 1972–73 Эл Иттиҳад Эл Сакандарй (5) 0–0 (қ.в.) 2–1 (Р) Ал Аҳлй
— 1973–74 Ём Киппур уруши туфайли ўйналмаган.
48 1974–75 Замалек (15) 1–0 Гҳазл Эл Маҳалла
49 1975–76 Эл Иттиҳад Эл Сакандарй (6) 1–0 Ал Аҳлй
50 1976–77 Замалек (16) 3–1 Исмаилй
51 1977–78 Ал Аҳлй (22) 4–2 Замалек СC
52 1978–79 Замалек (17) 3–0 Гҳазл Эл Маҳалла
— 1979–80 1979–1980-йилги Миср Премер-лигаси жуда кеч якунлангани сабабли ўтказилмаган.
53 1980–81 Ал Аҳлй (23) 1–1 (3–2 п) Эл Мокаwлоон
— 1981–82 Замалек ва ЭФА ўртасидаги зиддият туфайли якунланмаган.
54 1982–83 Ал Аҳлй (24) 1–0 Ал-Масрй
55 1983–84 Ал Аҳлй (25) 3–1 (қ.в.) Ал-Масрй
56 1984–85 Ал Аҳлй (26) 1–0 Исмаилй
57 1985–86 Терсана (6) 3–2 Гҳазл Эл Маҳалла
— 1986–87 Африка турнирларидаги иштирок сабабли тақвим жуда тиғиз бўлгани боис ўтказилмаган

миллий терма жамоа, „Ал-Аҳли“, „Замалек“ ва „Терсана“ томонидан.

58 1987–88 Замалек (18) 1–0 Иттиҳад Алехандриа
59 1988–89 Ал Аҳлй (27) 3–0 Ал-Масрй
60 1989–90 Эл Мокаwлоон (1) 2–1 Суэз Монтакҳаб
61 1990–91 Ал Аҳлй (28) 1–0 Асwан СC
62 1991–92 Ал Аҳлй (29) 2–1 Замалек
63 1992–93 Ал Аҳлй (30) 3–2 Гҳазл Эл Маҳалла
— 1993–94 Миср лигасининг кеч якунланиши ва 1994-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати бошланиши сабабли тугалланмаган.
64 1994–95 Эл Мокаwлоон (2) 2–0 Гҳазл Эл Маҳалла
65 1995–96 Ал Аҳлй (31) 3–1 Эл Мансоура
66 1996–97 Исмаилй (1) 1–0 Ал Аҳлй
67 1997–98 Ал Масрй (1) 4–3 Эл Мокаwлоон
68 1998–99 Замалек (19) 3–1 Исмаилй
69 1999–2000 Исмаилй (2) 4–0 Эл Мокаwлоон
70 2000–01 Ал Аҳлй (32) 2–0 (қ.в.) Гҳазл Эл Маҳалла
71 2001–02 Замалек (20) 1–0 Баладеет Эл Маҳалла
72 2002–03 Ал Аҳлй (33) 1–1 (4–3 п) Исмаилй
73 2003–04 Эл Мокаwлоон (3) 2–1 Ал Аҳлй
74 2004–05 ЭНППИ (1) 1–0 (қ.в.) Иттиҳад Алехандриа
75 2005–06 Ал Аҳлй (34) 3–0 Замалек
76 2006–07 Ал Аҳлй (35) 4–3 (қ.в.) Замалек
77 2007–08 Замалек (21) 2–1 ЭНППИ
78 2008–09 Ҳарас Эл Ҳодоод (1) 1–1 (4–1 п) ЭНППИ
79 2009–10 Ҳарас Эл Ҳодоод (2) 1–1 (5–4 п) Ал Аҳлй
80 2010–11 ЭНППИ (2) 2–1 Замалек
— 2011–12 Порт-Саид стадионидаги тартибсизликлар туфайли ўйналмаган.
81 2012–13 Замалек (22) 3–0 Wади Дегла
82 2013–14 Замалек (23) 1–0 Смоуҳа
83 2014–15 Замалек (24) 2–0 Ал Аҳлй
84 2015–16 Замалек (25) 3–1 Ал Аҳлй
85 2016–17 Ал Аҳлй (36) 2–1 (қ.в.) Ал Масрй
86 2017–18 Замалек (26) 1–1 (5–4 п) Смоуҳа
87 2018–19 Замалек (27) 3–0 Пйрамидс
88 2019–20 Ал Аҳлй (37) 1–1 (3–2 п) Эл Гаиш
89 2020–21 Замалек (28) 2–1 Ал Аҳлй
90 2021–22 Ал Аҳлй (38) 2–1 Пйрамидс
91 2022–23 Ал Аҳлй (39) 2–0 Замалек
92 2023–24 Пйрамидс (1) 1–0 ЗЕД ФC
93 2024–25 Замалек (29) 1–1 (8–7 п) Пйрамидс
94 2025–26 Пйрамидс (2) 2–1 ЗЕД ФC

Изоҳлар:

  • dagger 1960–1961-йилги Миср кубоги ғолиби ва финалчиси Бирлашган Араб Республикаси кубогига йўлланма олган.
  • Соврин ҳар икки жамоага берилганdouble-dagger


Натижалар

Клублар бўйича

Клуб Голиблик Иккинчи орин Ғолиб бўлган йиллар
Ал Аҳлй СC 39 16 1924, 1925, 1927, 1928, 1930, 1931, 1937, 1940, 1942, 1943, 1945, 1946, 1947, 1949, 1950, 1951, 1953, 1956, 1958, 1961, 1966, 1978, 1981, 1983, 1984, 1985, 1989, 1991, 1992, 1993, 1996, 2001, 2003, 2006, 2007, 2017, 2020, 2022, 2023
Замалек СC 29 14 1922, 1932, 1935, 1938, 1941, 1943, 1944, 1952, 1955, 1957, 1958, 1959, 1960, 1962, 1975, 1977, 1979, 1988, 1999, 2002, 2008, 2013, 2014, 2015, 2016, 2018, 2019, 2021, 2025
Эл Иттиҳад Алехандриа Cлуб 6 8 1926, 1936, 1948, 1963, 1973, 1976
Терсана СC 6 3 1923, 1929, 1954, 1965, 1967, 1986
Ал Мокаwлоон Ал Араб СC 3 3 1990, 1995, 2004
Исмаилй СC 2 4 1997, 2000
Пйрамидс ФC 2 3 2024, 2026
Олймпиc Cлуб 2 2 1933, 1934
ЭНППИ СC 2 2 2005, 2011
Ҳарас Эл Ҳодоуд СC 2 – 2009, 2010
Ал Масрй СC 1 9 1998
Ал Терам СC 1 1 1939
Эл Қанаҳ ФC 1 1 1964
Эл Секка Эл Ҳадид СC – 7 —
Гҳазл Эл Маҳалла СC – 6 —
Смоуҳа СC – 2 —
Иттиҳад Эл Шорта СC – 2 —
Суэз СC – 2 —
ЗЕД ФC – 2 —
Асwан СC – 1 —
Эл Мансоура СC – 1 —
Баладият Эл Маҳалла СC – 1 —
Wади Дегла СC – 1 —
Тала'эа Эл Гаиш СC – 1 —

Нотес:

  • 1942–43 ва 1957–58-йиллардаги чемпионлик унвонлари бўлишиб олинган.1942–43 va 1957–58-yillardagi chempionlik unvonlari bo‘lishib olingan.

Тўпурарлар

Барча даврлардаги энг яхши топурарлар

Ҳассан Эл-Шазлй
Алаа Эл-Ҳамоулй
Эл-Саед Эл-Дҳизуи
№ Футболчи Жамоалар Голлар
1 Аҳмед Меккаwи Ал Аҳлй 35
2 Ҳассан Эл-Шазлй Терсана 32
3 Абдел-Карим Сакр Замалек / Ал Аҳлй 31
4 Эл-Саед Эл-Дҳизуи Ал Масрй / Ал Аҳлй 28
5 Алаа Эл-Ҳамоулй Замалек 23
6 Мокҳтар Эл Тецҳ Ал Аҳлй 21
Акрам Абдел-Мажеэд Баладият Эл Маҳалла СC / Замалек / Эл Қанаҳ 21
7 Абдел Ҳалим Али Замалек 20
8 Шариф Эл-Фар Замалек 19
Эмад Мотеаб Ал Аҳлй 19
9 Моҳамед Латиф Замалек 17

Мавсумлар бўйича

Йил Футболчи Голлар Клублар
2009–10 Misr Моҳамед Фадл 5 Ал Аҳлй СC
2010–11
2011–12 ўйналмаган
2012–13 Misr Аҳмед Гаафар 5 Замалек СC
2013–14 Misr Аҳмед Ҳамоуди 6 Смоуҳа СC
2014–15 Gana Жоҳн Антwи 6 Исмаилй СC
2015–16 Misr Басем Морсй 5 Замалек СC
2016–17
2017–18 Kongo Demokratik Respublikasi Кабонго Касонго 4 Замалек СC
2018–19 Gana Жоҳн Антwи
Burkina Faso Эриc Траорé
Misr Кҳалед Камар
Misr Маҳмоуд Каоуд
Misr Аҳмед Раоуф
3 Миср Лел Маккаса СC
Миср Лел Маккаса СC
Ал Иттиҳад Алехандриа Cлуб
ЭНППИ СC
Эл Энтаг
2019–20 Misr Шоукрй Нагуиб 3
2020–21 Misr Ёуссеф Обама 3 Замалек СC
2021–22
2022–23 Tunis Сеифеддине Жазири 4 Замалек СC
2023–24 Misr Марwан Ҳамдй 4 Ал Масрй СC
2024–25
2025–26

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Эгйпт - Лист оф Cуп Wиннерс“. www.рсссф.орг. Қаралди: 2024-йил 13-май.
  2. ↑ „الزمالك يستفز الأهلي بذكرى عمرها 79 عاما“ (Арабиc). Wатан (2023-йил 3-июн). Қаралди: 2024-йил 1-март.
  3. ↑ „أقدم بطولة محلية مصرية.. قصة كأس مصر“ (ар). يلاكورة.كوم. Қаралди: 2024-йил 29-феврал.
  4. ↑ ФилГоал „أقدم بطولة في الشرق الأوسط.. كأس مصر من "الأمير فاروق" إلى الأول بارك“ (ар). ФилГоал.cом (2024-йил 7-март). Қаралди: 2024-йил 13-май.
  5. ↑ Саид, Тарек „Эгйптиан Соccер Леагуэ - Эгйптиан Фоотбалл Нетwорд“.

Ҳаволалар