Миср ошхонаси парранда гўшти, дуккакли ўсимликлар, сабзавотлар ва мевалардан кенг фойдаланади. Ушбу маҳсулотларнинг аксарияти Мисрнинг серҳосил Нил водийси ва Делта ҳудудларида етиштирилади. Миср таомларига мисол сифатида гуруч билан тўлдирилган сабзавотлар ва узум барглари, ҳумус, фалафел, шауарма, кабоб ва кўфтени келтириш мумкин. Шунингдек, бошқа машҳур таомлар қаторига фул медамес — эзилган боқла; кошари — ясмиқ ва макарон асосида тайёрланадиган таом; ҳамда молохия — жут баргларидан тайёрланадиган шўрва киради. Маҳаллий пита нонининг бир тури эиш балади[1] деб аталади ва у Миср ошхонасининг асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан биридир. Мисрда пишлоқ тайёрлаш ан’анаси Мисрнинг Биринчи сулоласи даврига бориб тақалади. Ҳозирги кунда эса энг машҳур пишлоқ тури Домиати ҳисобланади.

Миср ошхонаси асосан сабзавотлар ва дуккакли ўсимликларга таянади, бироқ унда гўштли таомлар ҳам мавжуд. Энг кўп исте’мол қилинадиган гўшт турлари — қуён гўшти ва парранда гўшти, жумладан ёш каптар гўшти, товуқ, ўрдак, бедана ва ғоз гўштидир[2]. Қўй ва мол гўшти ҳам Миср ошхонасида кенг қўлланади, айниқса панжара таомлари ҳамда турли хил димлама ва қайнатма овқатларда. Эчки ва туя гўшти ҳам исте’мол қилинади, бироқ улар мамлакат бўйлаб унчалик кенг тарқалмаган. Сакатат (ички а’золар) ҳам машҳур кўча таомларидан бири бўлиб, кўпинча сендвичлар таркибида тақдим этилади. Балиқ ва денгиз маҳсулотлари Миср бўйлаб кенг исте’мол қилинади; айниқса Александрия, Сувайш ва Порт-Саид каби қирғоқбўйи ҳудудлар денгиз маҳсулотлари билан машҳур. Мамлакатда энг кўп исте’мол қилинадиган балиқ турлари — чучук сув балиқлари бўлган тилапия ва кефал ҳисобланади.

Молокҳия — жут баргларидан тайёрланадиган машҳур таом бўлиб, одатда гуруч ва товуқ билан бирга тортилади. Жут барглари қадимги Мисрда ҳам исте’мол қилинган,[3] ва бу таом рецепти ХИВ асрга оид Миср ошхона китоби Канз ал-Фаwа’идда ҳам учрайди[4].

Миср ошхонасининг муҳим қисми вегетариан таомлардан иборат. Бу ҳолат асосан мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги шароити ва деҳқонларнинг тарихий овқатланиш ан’аналари билан боғлиқ. Нил дарёсининг серҳосил қирғоқлари асосан экин етиштириш учун фойдаланилади, чунки яйлов ерлари чекланган. Чорвачилик эса ер, сув ва ем-хашак каби катта ресурсларни талаб қилади. Бундан ташқари, христианларнинг рўза давридаги овқатланиш ан’аналари ҳам муҳим рол ўйнайди: улар йилнинг муайян даврларида деярли тўлиқ ўсимлик маҳсулотларига асосланган парҳезга амал қиладилар. Бу эса Миср ошхонасида ўсимлик маҳсулотларига асосланган таомларнинг кенг тарқалишига сабаб бўлган.

Қора чой Мисрнинг миллий ичимлиги ҳисобланади ва Миср кафеларида ялпиз қўшилган чой ҳам жуда машҳур. Пиво эса мамлакатда энг кўп исте’мол қилинадиган спиртли ичимлик ҳисобланади. Мисрда аҳолининг асосий дини Ислом бўлиб, диндор мусулмонлар одатда спиртли ичимликлардан сақланишади, бироқ бундай ичимликлар мамлакатда барибир мавжуд. Каркаде чойи ҳам мисрликлар орасида жуда машҳур ан’анавий ичимлик бўлиб, у кўпинча совутилган ҳолда исте’мол қилинади[5].

Мисрда машҳур ширинликлар қаторига пахлава, басбуса, кунафа ва катаеф киради. Ширинликлар тайёрлашда кенг қўлланиладиган асосий маҳсулотлар — хурмо, асал ва бодомдир.

Манбалар

  1. ↑ Гҳиллиэ Басан. Миддле Эастерн Китчен. Ҳиппоcрене Боокс, 2007 — 33–-бет. ИСБН 978-0-7818-1190-3. 
  2. ↑ Планет, Лонелй [ҳттпс://www.лонелйпланет.cом/эгйпт/ин-лоcатион/эатинг/а/нар/16эб6ф4б-д335-4778-889э-23cе4647576д/355224 „Эатинг ин Эгйпт“]. Лонелй Планет.
  3. ↑ Пиэрони, Андреа. Тҳе Cултурал Ҳисторй оф Планц. Роутледге, 2005 — 31-бет. ИСБН 0415927463. 
  4. ↑ Насраллаҳ, Наwал. "Wҳат Wас Cоокинг ин Медиэвал Cаиро?". Раwи (10). ҳттпс://раwи-публишинг.cом/артиcлес/медиэвал_cаиро_фоод. Қаралди: 21 Марч 2025. Миср ошхонаси]]
  5. ↑ ҳттпс://www.ҳомеcоокингcирcле.cом/эгйптиан-ҳибисcус-теа/