Миср Султонлиги (арабча: السلطنة المصرية‎‎ — Салṭанат ал-Миṣрīйя) — 1914-йилдан 1922-йилгача Буюк Британия протекторати остида мавжуд бўлган давлат. Давлат бошлиғи — Султон бўлган.

Миср Султонлиги
арабча: السلطنة المصرية‎‎
Салṭанат ал-Миṣрīйя

Буюк Британия протекторати
←
1914 — 1922


→
Байроқ Герб
Мадҳия
Салам Аффандина

Яшил: Миср Султонлиги
Оч яшил: Англия-Миср Судан кондоминиуми
Энг оч яшил: 1919-йилда Англия-Миср Суданидан Италия Ливиясига берилган
Пойтахти Қоҳира
Йирик шаҳарлари Қоҳира, Искандария
Тил(лар)и Арабча
Дини Суннийлик, Қибтий православ черкови ва Иудаизм
Пул бирлиги Миср фунти
Тарихий давр Биринчи жаҳон уруши • Урушлараро давр
Майдони 3418,4 минг км²
Аҳолиси 12 751 000 киши (2017)
Бошқарув шакли Дуалистик монархия
Сулола Муҳаммад Али сулосаси
Султон
 - 1914—1917 Ҳусайн Камол
 - 1917—1922 Фуад И
Британия олий комиссарлари
 - 1914—1916 Генри МакМаҳон
 - 1916—1919 Режиналд Вингейт
 - 1919—1922 Эдмунд Алленби
Бош вазир
 - 1914—1919 (биринчи) Ҳусайн Рушди
 - 1921 (охирги) Адли Якан
Тарих
 -  1914-йил 19-декабр Ташкил топган
 -  1919—1922 Инқилоб
 -  1922-йил 28-феврал Мустақиллик
 -  1922-йил 15-март Фуад И га тож кийдирилиши

Протекторат ташкил этилиши

Биринчи жаҳон урушининг бошланиши муносабати билан Буюк Британия 1914-йил 18-декабрда Мисрни ўзининг протекторати деб эълон қилди. 19-декабрда инглизлар томонидан тахтдан туширилган Аббос ИИ Ҳилми пошо (1892-1914) ўрнига султон унвонини олган Ҳусайн Комил (1914-1917) тайинланди. Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилди. Мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилинди, ҳарбий сензура ўрнатилди, мисрликлардан “меҳнат корпуслари” тузилди. Британия қўшинларининг кўпайган контингентларини сақлаш харажатлари ошди, уларнинг сони 1916-йилга келиб 500 минг кишига етди. Шу билан бирга, Биринчи жаҳон уруши (1914-1918) даврида уруш шароитлари туфайли Мисрга саноат товарлари импортининг қисқариши маҳаллий саноатнинг маълум даражада ривожланишини рағбатлантирди. Саноат ва ҳунармандчиликда банд бўлганлар сони ортди.

Ҳарбий вазият Миср буржуазиясига, асосан, савдо ва судхўрларга, ер эгаларига армияни таъминлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларида чайқовчилик қилиш орқали сезиларли капитал тўплаш имконини берди. Уруш йилларида Миср буржуазиясининг кучайиши ва мисрликларнинг эксплуатациясининг кучайиши миллий-озодлик ҳаракатининг кучли юксалиши учун шарт-шароит яратди.

Протекторатнинг бекор қилиниши

1918-йил охирида бошланган миллатчи “Вафд” ташкилотининг Миср мустақиллиги талаби учун имзо тўплаш кампанияси Британияга қарши кучли қўзғолонларга сабаб бўлди. 1918—1919-йилларда Қоҳира, Искандария ва Порт-Саидда биринчи социалистик гуруҳлар тузилиб, Миср социалистик партиясига (1922-йилдан - Коммунистик партия) бирлашдилар. Миллий озодлик ҳаракатига “Вафд”чилар бошчилик қилди. Миллий озодлик курашининг кенг кўлами Буюк Британияни 1922-йил февралда протекторатни бекор қилишга ва Миср мустақиллигини эълон қилишга мажбур қилди. Султон Фуад И подшоҳ деб э’лон қилинди.

Бироқ, Буюк Британия “Мисрни мудофаа қилиш”, Миср орқали ўтадиган император йўлларини қўриқлаш ва “Суданни биргаликда бошқариш” ҳуқуқларини сақлаб қолди. Британия ишғол қўшинлари, маслаҳатчилар ва олий комиссар Мисрда қолди, Британия капиталининг ҳукмрон иқтисодий мавқеи сақланиб қолди.

Султонлар

Султон Ҳусайн Комил
Султон Аҳмад Фуад И

Ҳусайн Комил (арабча: السلطان حسين كامل‎‎; 1853-йил 21-октябр, Қоҳира — 1917-йил 9-октябр, Қоҳира) — 1914-йил 19-декабрдан 1917-йил 9-октабргача Англиянинг Миср протекторати даврида Миср султони. Ҳусайн Комил 1863-йилдан 1879-йилгача Мисрни бошқарган Хадив Исмоил Пошонинг ўғли эди. Ҳусайн Комил 1914-йил 19-декабрда Британия кучлари унинг жияни Хадив Аббос ИИ ни 1914-йил 5-ноябрда тахтдан ағдарганидан сўнг Миср султони деб э’лон қилинди. Бу 1805-йилда Муҳаммад Али ҳокимиятни эгаллаб олганидан бери асосан номинал бўлган Миср устидан де-юре Усмонли суверенитетининг тугатилишини кўрсатди. Ҳусайн Комил вафотидан сўнг унинг ягона ўғли шаҳзода Камолуддин Ҳусайн тахтдан воз кечди ва кейин салтанатдаги ҳокимият унинг укаси Аҳмад Фуад И га ўтди.

Аҳмад Фуад И (1868-йил 26-март — 1936-йил 28-феврал) — Султон (1917–1922), кейин эса Миср ва Судан қироли (1922–1936) бўлган. Британия 1922-йил 28-февралда Миср мустақиллигини бир томонлама расман тан олганидан кейин унвонини ўзгартирди. Фуад ҳукмронлиги Мисрнинг расмий эмас, балки тўлиқ мустақиллигини талаб қилган “Вафд” партияси билан қарама-қаршилик билан ажралиб турди. 1930-йилда қирол ҳокимиятини мустаҳкамлашга уриниб, Фуад И 1923-йилги конституцияни бекор қилди ва унинг ўрнига парламентга фақат маслаҳатчи рол берилган янги конституция қўйди, аммо кенг жамоатчилик эътирози туфайли 1935-йилда у аввалги конституцияни қайтаришга мажбур бўлди. Фуад И вафотидан кейин тахт унинг ўғли Фарук Ига мерос бўлиб ўтди.

Адабиётлар

  • „Мухаммада Али династия“, Монархи. Мусульманский Восток ХВ—ХХ, 2004. 
  • Китайгородский П. Египет в борьбе за независимость. ― М., 1925.
  • Подорольский Н. А. Египет и Англия. ― Одесса, 1925.
  • Трояновский К. Современный Египет. ― М., 1925.
  • Вейт Е. Египет. — М., 1928.
  • Шами А. Египет. — М., 1931.
  • Луцкий В. Б. Англия и Египет. ― М., 1947.
  • Кильберг Х. И. Египет в борьбе за независимость: антиимпериалистическое национально-освободительное движение 1918—1924 гг. ― Л., 1950.
  • Голдобин А. М. Египетская революция 1919 года. — Л., 1958.
  • Петров К. Англо-египетский конфликт 1924. — В кн.: Арабские страны. История. ― М., 1963.
  • Новейшая история арабских стран (1917—1966). — М., 1968.
  • Новейшая история арабских стран Африки (1917—1987). — М., 1990.
  • Кошелев В. С. Египет: от Ораби-паши до Саада Заглула, 1879—1924. — М., 1992.
  • Бурьян М. С. Египет во внешней и колониальной политике Великобритании в 20-х гг. ХХ в. — М., 1994.
  • Густерин П. Советско-египетские отношения в 1920—30-х годах // Вопросы истории. — 2013, № 3.