Misr tili
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Миср тили — қадимги миср тили ҳозирги Миср ҳудудида тарқалган, сомхом тиллари оиласига мансуб. Араб тилининг миср лаҳжаси томонидан сиқиб чиқарилган ва милодий В асрдан ўлик тилга айланган. Миср тилида ёзилган дастлабки ёдгорликлар милоддан аввалги 4 минг йиллик охири — 3 минг йиллик бошига тўғри келади. Ўзининг 35 а.дан иборат тарихида Миср тили бир-биридан фарқланувчи 4 та тараққиёт босқичини босиб ўтган. Қад. Миср тили (милоддан аввалги 32—22 асрлар), ўрта Миср тили (милоддан аввалги 22—ХИВ асрлар), янги Миср тили (милоддан аввалги ХИВ—ВИИ асрлар), демотик Миср тили (милоддан аввалги ВИИ аср — милодий В аср); ёзувининг ўта мураккаблиги сабабли, Миср тилининг грамматик қурилиши, лаҳжалари ҳақидаги барча маълумотлар тахминан ҳарактерга эга. Миср тилини ва унинг негизида пайдо бўлган копт тилини, бу тилларнинг ёзувларини ўрганиш давом этмоқда.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Жаҳон тилларидан бири ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |