Туризм Миср иқтисодиёти учун муҳим бўлган асосий даромад манбаларидан биридир. Бу соҳа 2020-йилда Мисрдаги ишчи кучининг қарийб 20% қисмини иш билан таъминлаган[1], 14,7 миллион меҳмонга хизмат кўрсатган ва қарийб 12,5 миллиард доллар даромад келтирган[2].

Тарихи

1952-йилда Мисрдаги сайёҳлар сони 0,1 миллион кишини ташкил этди. 1975-йилдан бошлаб туризм иқтисодиётнинг муҳим соҳасига айланди, чунки Миср деярли барча Европа ва Шимолий Америка давлатлари учун виза чекловларини енгиллаштирди ва Австрия, Нидерландия ва Дания каби мамлакатларда элчихона очди. 1979-йилда Туркиядан туризм бўйича мутахассислар олиб келинди ва 1979-1981-йилларда Туркия ёрдами билан меҳмондўстлик ва туризмни бошқариш бўйича диплом курсларини ўргатувчи бир қанча янги коллежлар ташкил этилди. Сайёҳлар оқими 1981-йилда 1,8 миллионга, 2000-йилда эса 5,5 миллионга етди.2010-йилда тасшриф буюрувчилар сони энг юқори чўққига чиқди ва 14,7 миллион кишини ташкил этди[2][3].

Қадимий Миср

Қадимги Миср сивилизацияси Мисрга ташриф буюрувчилар учун диққатга сазовор кўплаб ёдгорликлар ва ибодатхоналарни қолдирди. Буларга қуйидагилар киради: Пирамидалар: Нил дарёси бўйлаб 70дан ортиқ пирамидалар мавжуд бўлиб, Гизанинг учта пирамидаси энг машҳури ҳисобланади. Пирамидалар бундай 4000 йил олдин қироллар Хеопс, Кефрен ва Мйкеринос даврида қурилган. Бу учта шоҳнинг жасади пирамидалар ичига дафн этилган. Хеопс пирамидаси баланглиги 145 метр бўлиб, Буюк Пирамида деб аталади. Зебесдаги Шоҳлар водийси: Пирамидалар ичидаги қабрларнинг ўғирланиши туфайли ўн саккизинчи ва йигирманчи сулолаларнинг 26та фиръавнлари, шу жумладан Тутанхамун, Буюк Рамсес ва Тутмос ИИИ қабрларини Шоҳлар водийси қоясига ўйиб қўйишган.

Манбалар