„Миссион то Ташкент“ (таржимаси „Тошкентга миссия“) – англиялик жосус, саёҳатчи, дипломат ва ботаник Фредериcк Маршман Баилей қаламига мансуб мемуар. Асарда Баилей 1918–1920-йилларда Туркистонга болшевикларнинг ниятлари ҳақида дастлаб очиқчасига Британия ҳукумати вакили ўлароқ, сўнгра жосус ўлароқ маълумот тўплаш йўлида бошидан кечирган саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилинади. Баилей миссиясининг асосий мақсадларидан бири Афғонистон ва Ҳиндистонда Британия ҳукмига қарши курашаётганлар ҳақида маълумот тўплаш, болшевикларни Германияга қарши урушни давом эттиришга ёки ҳеч бўлмаганда Марказий кучларга ёрдам бермасликка ундаш бўлган[1][2].

Миссион то Ташкент
Муаллиф(лар) Фредериcк Маршман Баилей
Тил инглизча
Жанр(лар)и мемуар, саргузашт
Нашр этилган санаси 1946
Нашриёт „Жонатҳан Cапе“
Саҳифалар сони 312

Баилей болшевиклар таъқиблари туғдирган таҳдидлар туфайли китоб қўлёзмасидан камида тўрт марта айрилган.[3][изоҳ 1] Ҳар сафар хотирасига таяниб, янгидан ёзган. Китоб 1920-йилларда ёзилган бўлса-да, Британия ҳукумати қўйган чекловлар туфайли 1946-йилга келибгина илк маротаба чоп этилган. 1992-йил Оксфорд университети нашриётида чоп этилган нашри учун „Сеттинг тҳе Эаст Аблазе: Ленин'с Дреам оф ан Эмпире ин Асиа“ китоби муаллифи Петер Ҳопкирк кириш ва сўнгсоз ёзган. 1999-йил Лонгондаги „Тҳе Фолио Соcиэтй“ нашри китобнинг ҳашаматли версиясини чоп этган. Ушбу нашрдан Баилей олган кўплаб суратлар билан қаторда Ҳопкиркнинг ўзгартирилган кириш ва сўнгсўзи ўрин олган. Ҳопкирк китобда Баилейни "мутлақо аъло инсон" деб атаган[5].

Тақризи

Калифорния университети ходими Элизабетҳ Баcон китобга 1947-йил ёзган тақризида „фақат адабий асарларда учрайдиган ҳодисаларни содда, сипо услубда“ ҳикоя қилганини олқишлаган[1]. Британия армияси офицери Рой C. Фиребраcе эса китобдан Октябр инқилобининг дастлабки йилларида Туркистондаги ҳаёт ҳақида қизиқарли маълумотлар ўрин олганини эътироф этган[2]. Ёзувчи Ричард Снаилҳам 1999-йил ёзган тақризида Туркистоннинг кўп миллатли халқи ҳақида қизиқлари маълумот" берилганини олқишалган, аммо китоб тузилиши узуқ-юлуқ ва текис этмаслигини танқид қилган[4].

СССРда сензураси

Китоб СССРда ман этилган бўлган. Петер Ҳопкирк 1980-йилларда Ўзбекистон ССРга қилган сафари давомида Баилей изидан юриш учун китобнинг икки нусхасини яширинча олиб кирган[5]. Тошкентдаги музей ходимларидан бири Баилей ёзган китоб нусхасини топиш мумкин ёки йўқлиги ҳақида сўраган. Бунга жавобан Ҳопкирк унга ўзи билан олиб борган икки нусханинг бирини берган.

Изоҳлар

  1. ↑ Ёзувчи Ричард Снаилҳам 1999-йил ёзган тақризида адашиб Баилей қўлёзмасини уч марта йўқотган дея таъкидлаган.[4]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Баcон, Элизабетҳ (1947). „Миссион то Ташкент, бй Лт. Cол. Ф. М. Баилей. Лондон: Жонатҳан Cапе, 1946. 312 пагес.15с“. Миддле Эаст Жоурнал. 1-жилд, № 3. 347–348-бет. Қаралди: 16-феврал 2025-йил.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  2. ↑ 2,0 2,1 Фиребраcе, Р. C. (1-июл 1947-йил). „МИССИОН ТО ТАСҲКЕНТ. Бй Лиэутенант-Cолонел Ф. М. Баилей, C.И.Э., Голд Медаллист оф тҳе Роял Геограпҳиcал Соcиэтй, Ливингстоне Голд Медаллист оф тҳе Роял Сcоттиш Геограпҳиcал Соcиэтй. 1946. (Лондон: Жонатҳан Cапе. 8" Х 5 1/2". 312 пп. Иллус. Мапс. 15с“. Интернатионал Аффаирс (инглизча). 23-жилд, № 3. 436–437-бет. дои:10.2307/3017329.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  3. ↑ Баилей, Ф. М.. Миссион то Ташкент. Лондон: Жонатҳан Cапе, 1946. Қаралди: 2025-йил 12-март. 
  4. ↑ 4,0 4,1 Снаилҳам, Ричард (Жуне 1999). "МИССИОН ТО ТАСҲКЕНТ бй Лиэутенант Cолонел ФМ Баилей (Фолио Соcиэтй, 19.95 £, ҳб)". Геограпҳиcал 71 (6): 93. 
  5. ↑ 5,0 5,1 Баилей, Ф. М.. Миссион то Ташкент. Лондон: Тҳе Фолио Соcиэтй, 1999. 

Ҳаволалар