Миссион то Туркестан
| Муаллиф(лар) | К. К. Паҳлен |
|---|---|
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | мемуар, саргузашт |
| Нашр этилган санаси | 1964 |
| Нашриёт | Оксфорд университети нашриёти |
| Саҳифалар сони | 241 |
„Миссион то Туркестан“ (таржимаси „Туркистонга миссия“) – россиялик давлат арбоби, граф К. К. Пален қаламига мансуб мемуар. Асарда Паҳлен 1908–1909-йилларда Россия императори номиндан Туркистонга қилган текширув саёҳати давомида бошидан кечирган саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилинади. Паҳлен Туркистондаги рус империал маъмуритяти фаолиятини текшириш учун тузилган сенат қўмитаси раиси бўлган. Қўмита тузган ҳисобот Туркистоннинг ХХ аср бошидаги тарихи бўйича муҳим манбалардан бири ҳисобланади[1].
Аммо „Миссион то Туркестан“ Паҳленнинг шахсий мемуари бўлиб, тескширув ҳисоботидан фарқ қилади. Муаллиф Туркистонда тўплаган барча қайдлар инқилоб давомида йўқолгани учун 1922-йилда, яъни саёҳатидан 13 йил ўтиб оила аъзоларига саргузаштларини олмон тилида оғзаки ҳикоя қилиб берган[2].
Муаллиф тириклигида қўлёзма чоп этилмаган. 1964-йил унинг оиласида сақланган қўлёзмани Н. Ж. Cоурисс инглиз тилига таржима қилган. Инглизча нашр илк бор 1964-йил Оксфорд университети нашриётида чоп этилган. Инглизча таржимани ўша пайтда Қуээн'с университетида ишлаган америкалик тарихчи Ричард Пиэрcе таҳрирлаган ва нашр учун кириш сўз ёзган.
Тақризи
Британиялик тарихчи Малcолм Япп китобга ёзган тақризида Паҳлен Туркистондаги рус маъмуриятидаги коррупция ва қоидабузарликларни батафсил ёритганини олқишлаган, аммо муаллиф айрим ҳолатларда эшитган маълумотларгагина таянганини таъкидлаб, асарга эҳтиёткорлик билан ёндашишга ундаган[1]. Шунга ўхшаш тарзда, америкалик тарихчи Эдwард А. Аллwартҳ ҳам Паҳлен 1900-йиллардан олдинги тарихни хато ва чала баён қилганини таъкидлаган. Хусусан, Аллwортҳ Паҳлен Андижон қўзғолони бошида турганлар дорга осилгани ҳақида индамай, шунчаки сургун қилинган деб ёзганига эътибор қаратган[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Япп, М. Э. (1965-йил). „К. К. Паҳлен: Миссион то Туркестан, беинг тҳе мемоирс оф Cоунт К. К. Паҳлен, 1908–1909. Эдитед анд интродуcед бй Ричард А. Пиэрcе, транслатед бй Н. Ж. Cоурисс. хвии, 241 пп., фронт., мап [он эндпаперс]. Лондон, этc.: Охфорд Университй Пресс ин ассоcиатион wитҳ тҳе Cентрал Асиан Ресеарч Cентре, 1964. 35с“. Буллетин оф СОАС (инглизча). 28-жилд, № 1. 179–180-бет. дои:10.1017/С0041977Х00057177.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ 2,0 2,1 Аллwортҳ, Эдwард (март 1966-йил). „Cоунт К. К. Паҳлен, Миссион то Туркестан: Беинг тҳе Мемоирс оф Cоунт К. К. Паҳлен, 1908-1909. Эдитед, wитҳ ан Интродуcтион, бй Ричард А. Пиэрcе. Транслатед бй Н. Ж. Cоурисс. Лондон, Неw Ёрк, анд Торонто: Охфорд Университй Пресс, 1964. Пагес хвии, 241. $5.60. Публишед ин ассоcиатион wитҳ тҳе Cентрал Асиан Ресеарч Cентре“. Славиc Ревиэw (инглизча). 25-жилд, № 1. 158–159-бет. дои:10.2307/2492660.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |