Mississippi
Миссиссиппи — АҚШнинг жанубий қисмидаги штат. Майдони 123,5 минг км². Ахолией 2,8 млн. киши (2002). Аҳолининг 47 % шаҳарларда яшайди. Маъмурий маркази ва энг йирик шаҳри — Жаcксон. Ер юзасининг катта қисми пасттекислик, штатнинг ғарбий чегараси бўйлаб ўтган Миссиссиппи дарёсининг сўл ирмоклари билан кесилган. Иклими субтропик сернам иқлим. январнинг ўртача температураси 8°, июлники 27°. Шимолда кенг баргли, жанубда игна баргли ўрмонлар, Мексика қўлтиғи соҳилида ботқоқ сарви ўсади.
| |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Штат | |||||
| |||||
|
Штат лақаби: | |||||
| Мамлакат | |||||
| Пойтахт | Жаcксон | ||||
| Энг йирик шаҳарлар | Жаcксон Гулфпорт Билохи | ||||
| Майдон • Бутун |
АҚШ: 32-ўринда 125,434 км² | ||||
| Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 31-ўринда 2,921,088 | ||||
| ЙИМ |
АҚШ: 35-ўринда $76,166 миллион | ||||
| Иттифоққа кириш • Сана |
20-бўлиб 10 декабр 1817 | ||||
| Вақт | УТC-6 (CСТ) | ||||
| Қисқартма | МО [29] | ||||
| Штат гули | Магнолиа | ||||
| Штат дарахти | Магнолиа (Магнолиа) | ||||
Миссиссиппи — аграр штат. Асосий экини — пахта. Пахта ҳосили етиштиришда мамлакатда Техас штатидан кейин 2-ўринда. Соя, маккажўхори, шоли, буғдой, шакарқамиш экилади. Қорамол, чўчқа боқилади. Паррандачилик билан шуғулланилади.
Нефт, табиий газ қазиб чиқарилади. Асосий саноат тармоқлари: нефтни қайта ишлаш, озиқ-овқат, селлюлозақоғоз, кимё, тўқимачилик, тикувчилик ва кемасозлик. Миссиссиппи дарёсида соҳилида Галфпорт порти бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| АҚШ географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |