Missuri (daryo)
Миссури ёки Миссоури (маҳаллий индейслар тилида — лойқа дарё) — АҚШдаги дарё, Миссиссипи дарёсининг энг катта ўнг ирмоғи. Узунлиги 4740 км, ҳавзасининг майдони 1370 минг км² (шундан 10 минг км² Канада ҳудудида). Қояли тоғларнинг шарқий ён бағридан бошланади. Ўрта оқими Миссури платоси (баъзида даралардан оқиб, остоналар ҳосил қилади) ва қуйи қисми Марказий текисликлар орқали ўтган. Суви жуда лойқа. Йирик ирмоклари: Еллоустон, Платт, Канзас. Миссури юқори оқимида қордан, ўрта ва қуйи оқимида кўпроқ ёмғирдан сув олади. Баҳорда суви кўпаяди (этагида сув сатқи 8–12 м гача кўтарилади), кучли тошқинлар бўлади. Ўртача сув сарфи 2600 м³/сек., тошганда 19000 м³/ сек., суви камайганда 150–170 м³/сек. бўлади. Дарё йилига 220 млн. т оқизиқ келтиради. Катта сув омборлари (Форт-Пек, Гаррисон, Оахе) қурилган бўлиб, улардан сув оқимини тартибга солиб туриш, ирригация ва энергетика мақсадларида фойдаланилади. Дарёда йирик кемалар Су-Сити шаҳригача, кичикроқ кемалар Форт-Бентон шаҳригача қатнайди. Миссури бўйида Омаха, Кансас-Cитй ва бошқа шаҳарлар жойлашган[1].
| Миссури | |
|---|---|
| инглизча: Миссоури | |
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 4 740 |
| Майдони | 1 370 000 км² |
| Сув сарфи | 2 478 м³/с |
| Жойлашуви | |
| Давлат | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |