Миссури университети — АҚШдаги йирик университетлардан бири. 1839-йил Колумбия шаҳрида ташкил этилган. Колумбия, Роли, Канзас-Сити, Сент-Луис шаҳарларида жойлашган университет шаҳарчакампуслари ҳуқуқидаги 4 мустақил ўқув юртини бирлаштиради. Санъат ва фан, муҳандислик, педагог, қишлоқ хўжалиги, тибби-ёт, ветеринария, жамияцҳунослик ва ижтимоий муносабатлар, журналистика, ҳуқуқ, кутубхоначилик, кончилик, металлургия ва бошқа соҳалар бўйича мута-хассислар тайёрлайди. 54 мингга яқин талаба таълим олади. Кутубхонаси ва унинг бўлимларида 1,6 млн.дан ортиқ асар сақланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил