Либер Дивинорум Оперум, ёки Ҳилдегарднинг Универсал одам асари, 1185-йил (Ушбу асар ғояси ижодкор бир неча марта беҳушликка ўхшаш экстатик ҳолатни бошдан кечирганида пайдо бўлган, Ҳилдегарднинг Вита Санcтаэ Ҳилдегардисида келтирилишича, 1163-йилда бундай ҳолатлар „ғайриоддий мистик кўринишни“ олган[1])

Мистисизм (қадимги юнонча: μυστικός – сирли[2]) – фалсафий ва диний таълимот бўлиб, ҳис-туйғулар, интуиция ва иррационализмга асосланади. Мистисизмнинг асосини илоҳиёт билан бевосита алоқа ўрнатиш, у билан бирлашишга интилиш ташкил этади[3][4]. Мистисизм одамларнинг ғайритабиий кучлар ва ҳодисалар билан руҳий алоқада бўлиш, турли хил воситалар орқали борлиқнинг яширин сир-асроридан воқиф бўлиш ғоясини ифода этади[5].

Мистисизм турли давр ва маданиятларда мавжуд бўлиб келган. Ҳар бир динда ўзига хос шаклларга эга бўлган мистисизм динларнинг теологик, маданий ҳамда тарихий контекстлари таъсирида ривожланган. Турли хил мистик таълимотлар барча дунё динлари ва эътиқодларида учрайди. Турли динлардаги мистисизм интуитивизм ва символизмга мойиллик, ақл ва руҳиятнинг маълум бир ҳолатига эришиш учун зарур бўлган маълум руҳий-жисмоний машқлар ёки медитация билан шуғулланиш каби умумий хусусиятларга эга[6]. Мистисизмга тантризм (ҳиндуийликдаги ва буддавийликдаги тантризм ёки ваджраяна), зен, каббала, розенкрейсерлик, ҳасидизм, гностицизм, исихазм, сўфийлик ва бошқа баъзи таълимотлар киради[7][8].

Мистик тажриба

Авилалик авлиё Тереза олдида Муқаддас Руҳнинг пайдо бўлиши, Петер Паул Рубенс

Мистисизмнинг асосий элементи мистик тажриба ҳисобланади. Мистик тажриба деганда, мутлақ ҳақиқат билан бевосита шахсий алоқа ўрнатиш, уни англаш тушунилади[9][10].

Мистисизм инсоннинг олий куч, ҳақиқат ёки мутлақ борлиқ билан алоқа ўрнатиш истагига асосланади. Турли динларда мистик тажрибалар кўпинча қуйидаги умумий хусусиятларни ўз ичига олади[11]:

  • Илоҳиёт билан бевосита алоқа: Мистиклар кўпинча Худо, коинот ёки илоҳий олам билан бирлашиш ҳиссини бошдан кечирганликларини таъкидлайдилар[12];
  • Оддий воқеликдан устунлик: Мистик ҳолатлар вақт, фазо ва шахсий „мен“ни оддий идрок этишдан ташқарига чиқиб, барча нарса билан ягоналик туйғусини уйғотади[13];
  • Ифода этиб бўлмаслик: Мистик тажрибалар кўпинча илоҳий ҳақиқатларнинг сўз билан ифодалаб бўлмаслигини таъкидлайди, яъни уларни тил ёки оддий фикрлаш орқали тўлиқ тушунтириш мумкин эмаслигини кўрсатади[11];
  • Шахснинг ўзгариши: Мистисизм кўпинча ички хотиржамлик, муҳаббат ва меҳр-шафқат каби фазилатларни юзага келтирадиган шахснинг тубдан ўзгаришига олиб келади[11][14].

Этимологияси

„Мистисизм“ атамаси қадимги юнон тилидан келиб чиққан бўлиб, тарихан турли даврлар ва эътиқодларда турли хил маъноларга эга бўлган[wеб 1][wеб 2]. Юнонча „ёпмоқ“ ёки „яширмоқ“ маъноларини англатувчи „μύω мúō“ сўзидан келиб чиққан мистисизм атамаси илк ва ўрта аср насронийлигининг Инжилга, ибодатга оид, маънавий ва мушоҳадавий жиҳатларига нисбатан ишлатилган[wеб 2][15]. Илк замонавий даврда (ХВИ аср бошларидан ХИХ аср бошларигача) мистисизм тушунчаси кенгайиб, „ғайриоддий тажрибалар ва онгнинг ғайритабиий ҳолатлари“ билан боғлиқ бўлган турли хил эътиқодлар ва ғояларни ўз ичига олган[16]. Замонавий даврда эса „мистисизм“ атамаси қисқа таъриф ва кенг қўлланилиш доирасига эга бўлиб, мутлақлик, чексизлик ёки Худо билан алоқада бўлиш маъносини англата бошлади[wеб 1].

Янги аҳдда μυέω (муэó ёки мйéō) феълининг турдош шакли учрайди. Стронғс Cонcорданcеъда тушунтирилишича, бу сўз аслида ваҳийни ҳис этиш учун кўз ва оғизни юмишни англатади. Унинг кўчма маъноси „сирли ваҳий“га киришишдир. Янги аҳдда шунингдек, инглизча „мйстерй“ сўзининг илдизи ҳисобланган μυστήριον (мустéрион ёки мйстḗрион) оти ҳам учрайди. Бу атама яширин нарса, сир ёки махфийликни англатиб, уни тушуниш учун махсус тайёргарлик талаб этилади. Янги аҳдда бу сўз илгари яширин бўлган, аммо энди Инжилда ёки унинг айрим қисмларида очиб берилган Худонинг ҳикматлари, умуман христианлик ваҳийси ва/ёки христианлик ваҳийсининг алоҳида ҳақиқатлари ёки тафсилотларини ифодалайди.

Тҳаернинг юнон луғатига кўра, классик юнон тилида μυστήριον атамаси „яширин нарса“ ёки „сир“ деган маънони англатган. Қадимги антик даврда бу сўз ўзига хос илоҳий сир ҳисобланиб, у фақат етакчиларга ишониб топширилган ва улар томонидан оддий одамларга етказилмаган. Септуагинт (Яҳудийлар Муқаддас Китобининг юнонча таржимаси) ва Янги аҳд китобларида бу сўз яширин мақсад, махфий ирода маъносини касб этган. Инжилнинг бошқа қисмларида ушбу сўз нарсаларнинг тасаввуфий ёки яширин маъносини англатади. Вулгатада эса бу юнонча атама кўпинча лотинча саcраментум („муқаддас“) сўзи орқали ифодаланган.

Ана Жимéнез Сан Cристобалнинг юнон-рим сирлари ва орфизмини ўрганишдаги маълумотларига кўра, атаманинг бирлик шакли μύστης ва кўплик шакли μύσται қадимги юнон матнларида диний сирларга ўзини бахш этган шахс ёки шахсларни англатиш учун қўлланилган. Олимнинг аниқлашича, бу атамалар βάκχος (Баcчус) атамаси билан боғлиқ бўлиб, у орфик сирларни сақловчи етакчиларнинг махсус синфи учун ишлатилган. Бу атамалар биринчи марта Гераклит асарларида бир-бирига боғлиқ ҳолда келтирилган. Еврипиднинг Критликлар асарида ўзини зоҳидлик ҳаётига бағишлаган, жинсий ҳаётдан воз кечган ва ўликлар билан алоқадан қочган инсонлар βάκχος номи билан келтирилади. Бундай инсонлар худо Дионйсус Баcчусга эътиқод қилганлар бўлиб, улар ўз худоси номини қабул қилиб, у билан ўхшашликни излаганлар[17][18].

Антик даврда мистисизм

Қадимги Миср

Қадимги Миср мистисизми уларнинг диний ва дафн маросимлари билан чамбарчас боғлиқ бўлган. Мисрликлар худоларнинг мураккаб пантеонига ва ўлимдан кейинги руҳнинг саёҳати ҳақидаги мистик ғояларни ўз ичига олган нариги дунёга ишонишган. Миср мистисизмининг марказида ҳақиқат, адолат ва уйғунликни ифодаловчи Ма’ат худоси томонидан рамзийлаштирилган илоҳий бирлик ва космик тартиб тушунчаси бўлган[19][20].

Месопотамия

Месопотамияда мистисизм диний маросимлар ва фолбинлик жараёнида кузатилган, бунда одамлар худоларнинг иродасини кароматлар, тушлар ва қурбонликлар орқали англашга ҳаракат қилганлар[21][22].

Қадимги Юнонистон

Қадимги Юнонистонда ҳам мистерия деб аталадиган яширин диний маросимлар мавжуд бўлиб, уларнинг иштирокчилари диний тажрибанинг ўзига хос турини бошдан кечиришган. Мистериялар, одатда, байрамлар, маросим рақслари ва расм-русумларини, хусусан, ўлим ва тирилишни ифодаловчи бағишлов маросимларини ўз ичига олган[23].

Элеусин мистисизми

Элеусин мистик маросимлари Қадимги Юнонистондаги Элеусисда (Афина яқинида) яширин тарзда ўтказилган маъбудалар Деметра ва Персефонага бағишланган ибодатларда ҳар йили ташкил этиладиган маросимлар бўлган[24]. Бу маросимлар тахминан милоддан аввалги 1600-йилда Микенлар сивилизацияси даврида бошланган ва икки минг йил давом этган. Эллинизм даврида улар йирик фестивалга айланган ва кейинчалик Қадимги Римга ҳам тарқалган[25]. Кўплаб олимлар Элеусин маросимларидаги мистик тажрибаларнинг кучи кикеоннинг (махсус ичимлик) энтеоген (психологик таъсирнинг бир тури) таъсиридан келиб чиққанлигини таъкидлашган[26].

Зардуштийлик

Форсларнинг қадимий дини зардуштийликда ҳам мистик унсурлар, хусусан, эзгулик ва ёвузликнинг дуалистик хусусиятлари ва маънавий покланишга урғу берилган[27][28].

Қадимги Ҳиндистон

Қадимги Ҳиндистон динларида мистик қарашлар жуда кучли бўлган. Масалан, адвайта-веданта фалсафий мактаби тарафдорлари орасида диний амалиётнинг олий идеали „мокша“ – сансарадан (дунёларда чексиз қайта туғилишлар занжири; туғилиш ва ўлимнинг даврий айланиши) озод бўлиш ва Мутлақ (Брахман) билан бирлашиш ҳисобланган[29].

Шунингдек, ёга ҳам мистик тажрибага эришиш имконини берувчи ва барча индивидуалларнинг Брахманнинг мутлақ бирлигида бирлашуви – ҳиндуийликнинг адвайта таълимоти билан чамбарчас боғлиқ бўлган маънавий ва жисмоний амаллар тизимидир.

Мистисизмнинг динларда тарқалиши

Мистисизмнинг турли таърифларидан келиб чиққан ҳолда мистисизмни турли миллий динларда ҳам, халқаро динларда ҳам учратиш мумкин.

Христианликда мистисизм

Мистисизм ҳам Ғарб, ҳам Шарқ насронийлигига хос бўлса-да, турли эътиқодларда мистисизмнинг моҳияти ҳақида турли хил қарашлар мавжуд. Хусусан, Иоанн Меендорф ва Евгений Торчинов мистисизм православликда (Исихазм) кўпроқ ривожланган деб ҳисоблашган. Павел Флоренский католикларнинг „хаёлий“ мистикасини православларнинг „ақлий“ мистикасига қарама-қарши эканлиги ҳақида ёзган. Каллис (Уэр) бу ҳақда шундай ёзади:

Ҳар қандай ҳақиқий православ илоҳиёти мистикдир: илоҳиётдан ажралган мистика субективизм ва бид’атга айланганидек, илоҳиёт ҳам мистисизмдан ажралган ҳолда қуруқ, „академик“ схоластикага айланади[30].

Шарқий проваслав черкови

Шарқ православ христианлигида мистисизм теоз (илоҳийлаштириш ёки худолаштириш) тушунчаси билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бу инсонлар Худонинг илоҳий табиатига қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги эътиқоддир. Теоз православ христиан тасаввуфининг марказий ғояси бўлиб, у Худонинг инояти туфайли инсон Худонинг илоҳий ҳаётида иштирок этиши мумкинлигини таъкидлайди. Бу жараён босқичма-босқич бўлиб, ибодат, муқаддас маросим ва зоҳидлик амаллари орқали содир бўлади ва Худо билан бевосита алоқа билан якунланади[31].

Рим католик черкови

Ассисилик Франcиснинг ҳаёти – Жосé Бенллиуре й Гил асари

Ўрта асрларда (Х-ХИИИ асрлар) Ғарбий Рим католиклигида янги монастир тартиблари ривожланишига мос равишда мистик амалиёт ва назария ҳам гуллаб-яшнади. Бу даврда Гуиго ИИ, Бингенлик Ҳилдегард, Cлаирваухлик Бернард ва Викторинлар каби шахслар пайдо бўлди. Бу инсонлар турли диний жамоаларга мансуб бўлса-да, оддий халқ орасида ҳам чин диндорликнинг илк бор равнақ топиши кузатилди.

Ўрта асрлар охирларида Доминикан ва Франсискан тафаккур мактаблари ўртасидаги зиддият юз берди. Бу зиддият икки хил мистик теология ўртасидаги кураш ҳам эди: бир томондан Доминиc де Гузмáннинг, бошқа томондан эса Ассисилик Франcис, Падуалик Антҳонй, Бонавентуре ва Фолинголик Ангеланинг таълимотлари. Бу давр, шунингдек, Руйсброэcклик Жоҳн, Сиэналик Cатҳерине ва Геноалик Cатҳерине каби шахсларни, Девотио Модерна ҳаракатини ҳамда Тҳеологиа Германиcа (Немис теологияси), Тҳе Cлоуд оф Ункноwинг (Ноаниқлик булути – Ушбу аноним ўрта аср насроний матни Ғарб насроний мистисизмидаги асосий асар ҳисобланади. Унда тафаккур ибодати ва „билмаслик“ тушунчасининг Худо билан бирлашиш йўли сифатидаги аҳамияти таъкидланади) ва Тҳе Имитатион оф Чрист (Масиҳга тақлид) китобларнинг яратилишини ҳам ўз ичига олган.

Бундан ташқари, турли географик минтақалар атрофида жойлашган мистиклар гуруҳларининг ўсиши кузатилди: Магдебурглик Мечтҳилд ва Ҳадеwижч каби Бегуинлар; Райнланд мистиклари Меистер Эcкҳарт, Жоҳаннес Таулер ва Ҳенрй Сусо; ва инглиз мистиклари Ричард Ролле, Wалтер Ҳилтон ва Норwичлик Жулиан. Испан мистиклари орасида Авилалик Тереса, Cросслик Жоҳн ва Игнатиус Лоёла бор эди. Авилалик Тересанинг Тҳе Интериор Cастле (Ички қал’а) асари энг чуқур насроний мистик матнлардан биридир. У кўнгилнинг етти босқич орқали Худо билан маънавий бирлашиш сари йўлини метафорик тил ва тасаввурлар ёрдамида тасвирлайди. Христиан тасаввуфининг яна бир муҳим асари бўлмиш, Cросслик Жоҳннинг Тҳе Дарк Нигҳт оф тҳе Соул (Қалбнинг қоронғу туни) асари руҳнинг покланиши ва „қоронғу тунлар“ орқали саёҳатини тасвирлайди. Бу рамзий ифода чуқурроқ маънавий алоқага олиб борадиган азоб-уқубатлар даврини англатади.

Реформациядан кейинги даврда Эмануэл Сwеденборг ва Wиллиам Блаке каби оддий башоратчиларнинг асарлари ва Қуакерлар каби мистик ҳаракатлар ҳам юзага келди. Католик мистисизми Падре Пио ва Тҳомас Мертон сингари шахслар билан замонавий давргача давом этди.

Исломда мистисизм

Мавлоно Жалолиддин Румийнинг қабри, Коня, Туркия

Мистисизмнинг Ислом динидаги кўриниши тасаввуф, яъни сўфийликдир[32][33][34]. Ислом динидаги тасаввуф мистиклари ва зоҳидлари исломнинг анъанавий диний тажрибасидан қаноатланмай, Аллоҳ билан шахсий алоқада бўлишга ва Аллоҳни бевосита интуитив билишга интилдилар. Шу билан биргаликда, уларнинг мақсади руҳни нафс кишанларидан озод қилиш ва ҳақиқий воқеликни бошдан кечиришдан иборат[35][36][37].

Ислом тасаввуфининг асосий тушунчалари

  • Тавҳид (Аллоҳнинг Ягоналиги): Тасаввуфда Аллоҳнинг Ягоналигини ҳақиқий билиш ва тушуниш руҳий маърифатга олиб келади, деб ҳисобланади. Бу тушунча тасаввуфнинг асосини ташкил этади. Сўфийлар фақат Аллоҳнинг бирлигини тан олиш орқалигина Унга яқинлашиш мумкин, деб эътиқод қилишади[38].
  • Тариқат (ас-Сулук): Тасаввуф Аллоҳга томон ички саёҳатга, яъни „йўл“ ёки „тариқат“ (ал-тариқа) деб аталувчи жараёнга алоҳида эътибор қаратади. Бу саёҳат маънавий ривожланишнинг турли босқичларини ўз ичига олади ва унинг пировард мақсади Илоҳий зот, яъни Аллоҳ билан бирлашишдир[38][39][40].
  • Ишқ тушунчаси: Сўфийлар учун ишқ мўминни Аллоҳ билан бирлаштирувчи кучдир. Илоҳий зотга интилиш тасаввуфий йўлнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи сифатида қаралади ва илоҳий севги (ишқ) тушунчаси тасаввуфий адабиётда марказий ўринни эгаллайди[41][42].
  • Шайх (тасаввуф устози)нинг ўрни: Тасаввуфнинг муҳим жиҳати – маънавий устоз (шайх)нинг йўл-йўриқлари бўлиб, у муридларга маънавий камолотга эришиш йўлида раҳнамолик қилади. Шайх воситачи сифатида қаралади ва ўз таълимотлари ҳамда амалиётлари орқали изловчининг Аллоҳга яқинлашишига кўмаклашади[43].

Тасаввуфдаги амаллар

  • Зикр (Аллоҳни эслаш): Сўфийлар Аллоҳнинг исмлари ёки сифатларини такрор-такрор тиловат қилиш орқали қалб ва онгни поклашга интиладилар. Бу зикр амалиёти маънавий маърифатга ва Аллоҳга яқинлашишга олиб келади, деб эътиқод қилинади[44].
  • Сама (Мусиқа тинглаш): Баъзи сўфийлик тариқатларида мусиқа тинглаш, айниқса Мавлавия тариқатининг айланма рақси („Айланувчи дарвешлар“) муҳим ибодат шакли ҳисобланади. Айланиш ва мусиқа воситасида инсон ўз нафсини енгиб, руҳий экстазия ҳолатига эришади [45].
  • Зоҳидлик: Кўплаб сўфийлар маънавий ривожланиш ва Аллоҳга яқинлашиш учун дунёвий лаззатлардан воз кечиб, зуҳд йўлини тутадилар. Бу қашшоқликда яшаш, рўза тутиш ёки моддий дунёдан узилиб, ёлғизликда бўлишни ўз ичига олиши мумкин[46].

Иноят Хон (1882-1927), Идрис Шоҳ (1924-1996) ва бошқа янги тасаввуф (ғарб тасаввуфи) ғояларини ифода этувчиларнинг талқинида, тасаввуф барча диний ва фалсафий таълимотларнинг маънавий асоси бўлган, дин ва фалсафадан юқори турадиган универсал мистик (муқаддас) билим ҳисобланган[47].

Буддавийликда мистисизм

Турли буддавийлик мактаблари мистик ҳолатларга эришишнинг турли усулларини таклиф қилганлар. Кўпчилик буддавийлик мактаблари нирванага эришиш воситаси сифатида медитация ва мистик тафаккурнинг муҳимлигини таъкидлайдилар. Бунинг учун ишлатиладиган сунъий усуллар „упая“ деб аталади.

Маҳаяна йўналишидаги олий тантрик таълимотлар (Ваджраяна), жумладан Тибет буддизми (дзогчен, маҳамудра, мадҳямака ва бошқалар) ҳамда Япон сингон таълимотлари, ўзининг ҳақиқий табиатини англашнинг махсус амаллари орқали маънавий донишмандликка эришишни илгари суради. Тҳеравада эса доноликка эришиш учун випассана медитациясидан фойдаланади.

Дзен (Чан) таълимотига кўра, маърифатга етишиш устоздан шогирдга билимларни ўзига хос тарзда узатиш орқали амалга оширилади. Масалан, бу коанлар – фақат интуиция билан тушуниш ва ечиш мумкин бўлган парадоксал қисқа ҳикоя-топишмоқлар ёрдамида бўлади. Бундай англаш маърифатга эришиш йўлидаги муҳим босқичлар ҳисобланган мистик кечинмаларни келтириб чиқаради.

Яҳудийликда мистисизм

Абраҳам Абулафиа портрети, Ўрта аср яҳудий мистиги ва Пайғамбарлик Каббаласининг асосчиси

Яҳудий мистисизмидаги энг характерли ва чуқур оқим каббала ва ҳасидизм ҳисобланади. Каббала асосан муқаддас исмлар ва илоҳий рақамлар воситасида, шунингдек, кўтаринки руҳдаги ибодат орқали Худони бевосита англаш усулларини илгари суради[37].

Шаманизм

Шаман

Шаманизм шаманнинг руҳларни идрок этиш, улар билан ўзаро таъсир қилиш ва бу дунёга транссендентал энергияларни йўналтириш учун ўзгарган онг ҳолатига эришишини ўз ичига олади[48]. Шаман – бу асосан маросим пайтида транс ҳолатига (ўз-ўзини англамайдиган ва ташқи таъсирларга умуман жавоб бермайдиган онг ҳолати) кириб, фол очиш ва даволаш билан шуғулланадиган, яхши ва ёмон руҳлар дунёсига кириш ва таъсир қилиш қобилиятига эга бўлган одам[49][50]. Дан Меркурнинг фикрича, шаманизмни руҳлар оламига диний экстазия орқали кириш мумкин бўлган мистисизмнинг бир тури деб ҳисоблаш мумкин[wеб 1].

Хитой эътиқодида мистисизм

Хитойга атеистик бўлмаган динлар хос, шунинг учун мистик диний амалиётларда Худонинг ўрнини транссендент асослар – буддизмда Бўшлиқ (шунят) ва даосизмда Дао эгаллайди.

Таърифлар

Петер Мооренинг таъкидлашича, „мистисизм“ атамаси „муаммоли, аммо зарур“ ҳисобланади[51]. Бу умумий атама бўлиб, алоҳида ривожланган амалиёт ва ғояларни ягона тушунчага бирлаштиради[51]. Дупрéнинг фикрича, „мистисизм“ кўп томонлама таърифланган[52], Меркур эса бу атаманинг таърифи ёки маъноси асрлар давомида ўзгариб келганлигини қайд этади[wеб 1]. Мооре яна шуни таъкидлайдики, „мистисизм“ атамаси „ҳар қандай ноаниқ, ғайритабиий, яширин ёки мўжизавий нарсалар“ учун умумий бўлган тушунча[51]. Парсонснинг таъкидлашича, „аслида аниқ ва бир хил умумийликни намоён этадиган оддий ҳодиса бўлиб кўриниши мумкин бўлган нарса, динни академик ўрганиш доирасида кўп жиҳатдан тушунарсиз ва баҳсли масалага айланиб қолди“[53]. Унинг насроний хусусиятлари ва бошқа маданиятларда мистисизмни тушунчаси учун ўхшаш атамаларнинг йўқлиги туфайли баъзи олимлар „мистисизм“ атамасини фойдали тавсифий атама сифатида ноадекват деб ҳисоблашади[51]. Бошқа олимлар мистисизмга ҳақиқий бўлмаган тўқима, „маърифатчиликдан кейинги универсализм маҳсулоти“ сифатида қарашади[51][wеб 1]. Хуросонлик таниқли сўфийлардан бўлган Абу Ҳасан Бушанчи мистисизмнинг Исломдаги шакли бўлган тасаввуф ҳақида шундай дейди:

Бугун тасаввуф, ҳақиқатидан маҳрум бир исмдир. Бундан олдин эса исмсиз бир ҳақиқат эди.[54]

Яъни: тасаввуф атамаси саҳоба ва салаф замонида мавжуд эмасди. Бироқ уларнинг ҳар бирида бунинг маъноси мавжуд эди. Энди эса тасаввуфнинг номи бор, аммо ҳақиқат ва ҳикмати йўқдир[54].

Худо билан бирлашиш ва мистик тажриба

Неоплатонизм ва Ҳеносисдан келиб чиққан мистисизм халқ орасида Худо ёки Мутлақ билан бирлашиш сифатида машҳур[55][3]. ХИИИ асрдан бошлаб унио мйстиcа атамаси мистик тажрибада экстазия ёки завқ-шавқни ифодалаш учун ишлатила бошланди. Бу ҳолат ибодатда „Худонинг дунёдаги ҳамма жойда мавжудлигини англаш ва мушоҳада қилиш“ пайтида юз берарди[wеб 1]. ХИХ асрда романтизм таъсири остида бу „бирлашиш“ Худо ёки транссендентал воқелик ҳақида маълумот берувчи „диний тажриба“ сифатида талқин қилинган[wеб 1]. Ушбу тушунчанинг таниқли тарафдори Wиллиам Жамес (1842-1910) бўлиб, у „мистик ҳолатларда биз Мутлақ билан бир бўламиз ва бирлигимиздан хабардор бўламиз“ деб таъкидлаган[56]. Wиллиам Жамес ўзининг „Диний тажриба турлари“ китобида „диний тажриба“ атамасидан фойдаланишни оммалаштирди[57][58][59][wеб 2], бу эса мистисизмни ҳиссий тажрибалар билан таққосланадиган ўзига хос тажриба сифатида талқин қилишга ҳисса қўшди[60][wеб 2].

МcГинннинг фикрича, унио мйстиcа атамаси, гарчи у насроний келиб чиқишига эга бўлса-да, асосан замонавий ифодадир[61]. МcГинн, Худо билан алоқада „бирлик“ сўзидан кўра „мавжудлик“ сўзи аниқроқ эканлигини таъкидлайди, чунки барча мистиклар ҳам Худо билан бирлашиш ҳақида гапирмаганлар ва кўплаб қарашлар ва мўжизалар бирлашиш билан боғлиқ бўлмаган. У шунингдек, Худонинг мавжудлигини бошдан кечиришни „тажриба“ деб эмас, балки „англаш“ деб таърифлашимиз кераклигини айтади. Чунки мистик фаолият фақатгина Худони ташқи обект сифатида ҳис қилиш эмас, балки кенгроқ маънода „Худо бизнинг ички ҳаракатларимизда намоён бўлишини англашнинг даражаларига асосланган ҳолда Худони билишнинг ва севишнинг янги усуллари“ ҳақидадир[62].

Дан Меркур шуни таъкидлайдики, Худо ёки Мутлақ билан бирлашиш жуда тор таъриф ҳисобланади, чунки Псеудо-Дионисий Ареопагит ва Меистер Эcкҳарт сингари олимлар бирлик туйғусига эмас, балки йўқликка интилувчи таълимотлар ҳам мавжуд[wеб 1]. Меркурнинг фикрича, Каббала ва Буддизм ҳам йўқликни таъкидлайди[wеб 1]. Блакеморе ва Женнетт айтишларича, „мистисизмнинг таърифлари кўпинча мужмал бўлади“. Улар яна шуни таъкидлайдиларки, бундай талқин ва таъриф яқинда пайдо бўлган бўлиб, ҳозирда стандарт таъриф ва тушунчага айланган[wеб 3].

Интуиция ва маърифатга эришиш

Баъзи муаллифларнинг таъкидлашича, мистик тажриба борлиқ ва яширин ҳақиқатларнинг маъносини интуитив тушуниш, ҳаётий муаммоларни ҳал қилишни ўз ичига олади. Ларсоннинг сўзларига кўра, „мистик тажриба – бу борлиқнинг маъносини интуитив тушуниш ва англашдир“[63]. МcCленоннинг сўзларига кўра, мистика „махсус руҳий ҳолатлар ёки ҳодисаларнинг пировард ҳақиқатларини тушунишга имкон берадиган таълимотдир“[wеб 4]. Жамес Р. Ҳорненинг таъкидлашича, мистик маърифат „шахсий ёки диний муаммони ҳал этишга олиб келадиган асосий руҳий тажриба“ ҳисобланади[64].

Эвелин Ундерҳиллнинг фикрича, „иллуминатион“ (ёритилиш) сўзи мистисизм ҳодисасини ифодаловчи умумий инглизча атама саналади. Бу атама лотин тилидаги „иллуминатио“ сўзидан келиб чиққан бўлиб, ХВ асрда насронийликка кириб келган[65]. Осиёда бунга ўхшаш атамалар буддизмдаги бодҳи, кеншо ва сатори бўлиб, улар „маърифат“ деб таржима қилинади. Шунингдек, випассана атамаси (олдиндан кўра олиш, интуиция) ҳам мавжуд бўлиб, буларнинг барчаси интуиция ва идрокнинг когнитив жараёнларига ишора қилади[66].

Руҳий ҳаёт ва қайта шаклланиш

Бошқа муаллифлар таъкидлашларича, мистисизм фақатгина „мистик тажриба“дан иборат эмас[wеб 2]. Геллманнинг фикрича, мистисизмнинг пировард мақсади мистик ҳолатларни бошдан кечиришгина эмас, балки инсоннинг ўзгаришидир. МcГинннинг қайд этишича, шахсий ўзгариш насроний мистисизмининг ҳақиқийлигини билдирувчи муҳим мезондир[62].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ "Тҳе Лифе оф Ҳилдегард", ИИ.16, ин Жутта & Ҳилдегард: Тҳе Биограпҳиcал Соурcес, транслатед бй Анна Силвас (Пеннсйлваниа Стате Университй Пресс, 1999), 179; Дронке, Петер. Wомен Wритерс оф тҳе Миддле Агес (Cамбридге Университй Пресс, 1984), пп. 162–63.
  2. ↑ Словар русского язика в 4-х томах. Т. 2. – 1999 (Малий академический словар)
  3. ↑ 3,0 3,1 Мооре 2005.
  4. ↑ „Мистицизм“, Большой Энциклопедический словарь, 2000.  // Большой_энциклопедический_словарь
  5. ↑ А. И. Богомолов. Религии мира. Новейший словарь. Феникс, 2005 — 382-383-бет. 
  6. ↑ Козловский И. А. Избранниэ лексии по теории и практике религиозного мистицизма (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-06-19 санасида архивланган)
  7. ↑ Балагушкин 2013.
  8. ↑ *Под редакцией А.А. Ивина „Мистицизм“, . Философия: Энциклопедический словарь. — М.: Гардарики, 2004.  // Философия:_Энциклопедический_словарь. / Под ред. А. А. Ивина. – М.: Гардарики, 2004.
  9. ↑ Жамес МcCленон „Мйстиcисм“, . Энcйcлопедиа оф религион анд соcиэтй. Wалнут Cреэк, Cалиф.: АлтаМира Пресс, 1998 — 316—318-бет. ИСБН 0-7619-8956-0. 
  10. ↑ Козловский И. А. Избранниэ лексии по теории и практике религиозного мистицизма (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-06-19 санасида архивланган)
  11. ↑ 11,0 11,1 11,2 Ундерҳилл Эвелйн. Мйстиcисм: А Студй ин тҳе Натуре анд Девелопмент оф Спиритуал Cонсcиоуснесс, 1911. 
  12. ↑ Элиаде Мирcеа. Тҳе Саcред анд тҳе Профане: Тҳе Натуре оф Религион., 1959. 
  13. ↑ Элиаде Мирcеа. Тҳе Энcйcлопедиа оф Религион, 1987. 
  14. ↑ Мертон Тҳомас. Мйстиcс анд Зен Мастерс, 1967. 
  15. ↑ Кинг 2002, с. 15.
  16. ↑ Кинг 2002, сс. 17–18.
  17. ↑ Сан Cристобал 2009, с. 51-52.
  18. ↑ Жоҳнстон 1997, с. 24.
  19. ↑ Ассманн, Ж. Тҳе Сеарч фор Год ин Анcиэнт Эгйпт. Cорнелл Университй Пресс, 2005. 
  20. ↑ Силверман, Д. Анcиэнт Эгйптиан Магиc.. Охфорд Университй Пресс, 1993. 
  21. ↑ Ван дер Тоорн, К. Фамилй Религион ин Бабйлониа, Угарит, анд Исраэл: Cонтинуитй анд Чанге ин тҳе Формс оф Религиоус Лифе, 1996. 
  22. ↑ Тигай Ж, Ҳ.. Тҳе Эпиc оф Гилгамеш: А Неw Транслатион. Принcетон Университй Пресс, 1982. 
  23. ↑ Рудҳардт, Ж. Орпҳисм: Тҳе Мйстериэс оф Анcиэнт Греэк Религион. Ҳарпер & Роw, 1990. 
  24. ↑ Керéнйи, Каролй, "Коре, " ин C. Г. Жунг анд C. Керéнйи, Эссайс он а Сcиэнcе оф Мйтҳологй: Тҳе Мйтҳ оф тҳе Дивине Чилд анд тҳе Мйстериэс оф Элеусис. Принcетон: Принcетон Университй Пресс, 1963: пагес 101–55.
  25. ↑ Элиаде, Мирcеа, А Ҳисторй оф Религиоус Идеас: Фром тҳе Стоне Аге то тҳе Элеусиниан Мйстериэс. Чиcаго: Университй оф Чиcаго Пресс, 1978.
  26. ↑ Wебстер, П. (Април 1999). "Тҳе Роад то Элеусис: Унвеилинг тҳе Сеcрет оф тҳе Мйстериэс. Тwентиэтҳ Анниверсарй Эдитион, бй Р. Гордон Wассон, Алберт Ҳофманн, Cарл А.П. Руcк, Ҳермес Пресс, 1998. (Оригиналлй публишед бй Ҳарcоурт Браcе Жованович ин 1978). ИСБН 0-915148-20-Х". Интернатионал Жоурнал оф Друг Полиcй 10 (2): 157–166. дои:10.1016/с0955-3959(99)00012-2. ИССН 0955-3959. 
  27. ↑ Бойcе, М. Зороастрианисм: Иц Антиқуитй анд Cонстант Варианц. Мазда Публишерс, 1975. 
  28. ↑ Cамерон, М. Тҳе Персиан Мйстиcс: А Ҳисторй оф Зороастрианисм. Cамбридге Университй Пресс, 2001. 
  29. ↑ Флоод, Г. Ан Интродуcтион то Ҳиндуисм. Cамбридге Университй Пресс, 1996. 
  30. ↑ „Священное Предание: источник Православной веры :: Основы веры :: Киевская Русь“. 2010-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 4-апрел.
  31. ↑ Ст. Атҳанасиус. Он тҳе Инcарнатион, 1999. 
  32. ↑ Годлас, Алан „Суфисм, Суфис, анд Суфи Ордерс: Суфисм'с Манй Патҳс“. Университй оф Георгиа (2000). 2011-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган.
  33. ↑ Келлер, Нуҳ Ҳа Мим „Ҳоw wоулд ёу респонд то тҳе Cлаим тҳат Суфисм ис бид'а?“ (1995). 2008-йил 31-декабрда асл нусхадан архивланган.
  34. ↑ Фаттани, Зубаир „Тҳе меанинг оф Тасаwwуф“. исламиcаcадемй.орг. 2008-йил 28-августда асл нусхадан архивланган.
  35. ↑ Хо'жагелди Алимов. Тасаввуф та'лимоти ва амалиёти: Психологик таҳлил. Мовароуннаҳр нашриёти, 2019. 
  36. ↑ А. Д. Кныш. Мусульманский мистицизм. Москва - Санкт-Петербург "Диля", 2004. 
  37. ↑ 37,0 37,1 Е.Г. Балагушкин, А.Р. Фокин. МИСТИЦИЗМ: ТЕОРИЯ И ИСТОРИЯ. ИФРАН, 2008 — 189-197-бет. 
  38. ↑ 38,0 38,1 Счиммел, Аннемариэ. Мйстиcал Дименсионс оф Ислам. Чапел Ҳилл: Университй оф Нортҳ Cаролина Пресс, 1975 — 49-55-бет. 
  39. ↑ Са’дий Шерозий. Гулистон. Ёшлар нашриёт уйи, 2018. 
  40. ↑ Абдулҳаким Шар’ий Жўзжоний. Тааввуф ва инсон. Адолат, 2001 — 88-89-бет. 
  41. ↑ Жавад Нурбахш. Сўфийлар биҳишти, 1943 — 11-бет. 
  42. ↑ Жалолиддин Румий. Ичингдаги ичингдадир. Ёзувчи нашриёти, 1997 — 123-бет. 
  43. ↑ Ренард, Жоҳн. Алл тҳе Кинг'с Фалcонс: Руми он тҳе Спиритуал Жоурней. Охфорд: Онеwорлд, 2004. 
  44. ↑ Читтиcк, Wиллиам C. Тҳе Суфи Патҳ оф Кноwледге. Албанй: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1989. 
  45. ↑ Атай, Эркан. Тҳе Спиритуал Жоурней оф тҳе Wҳирлинг Дервишес. Истанбул: Элиф Публишинг, 2017. 
  46. ↑ Наср, Сейед Ҳоссеин. Исламиc Лифе анд Тҳоугҳт. Албанй: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1981. 
  47. ↑ Идриэс Шаҳ. Тҳе Суфис. Тҳе Wашингтон Пост [1964], 2015 — 24-30-бет. 
  48. ↑ Ҳоппáл 1987. п. 76.
  49. ↑ „Охфорд Лангуагес | Тҳе Ҳоме оф Лангуаге Дата“ (эн-ГБ). лангуагес.оуп.cом. 2020-йил 13-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-феврал.
  50. ↑ Ҳарнер, Мичаэл Тҳе Wай оф тҳе Шаман. 1980, неw эдитион, ҲарперСанФранcисcо, 1990, ИСБН 0-06-250373-1
  51. ↑ 51,0 51,1 51,2 51,3 51,4 Мооре 2005, с. 6355.
  52. ↑ Дупрé 2005.
  53. ↑ Парсонс 2011, с. 3.
  54. ↑ 54,0 54,1 Жалолиддин Румий. Ҳикматлар. О'збекистон Фанлар Академияси "Фан" нашриёти, 2007. 
  55. ↑ МcГинн 2005.
  56. ↑ Ҳармлесс 2007, с. 14.
  57. ↑ Самй 1998, с. 80.
  58. ↑ Ҳори 1999, с. 47.
  59. ↑ Шарф 2000.
  60. ↑ Ҳармлесс 2007, сс. 10–17.
  61. ↑ МcГинн 2005, с. 6334.
  62. ↑ 62,0 62,1 МcГинн 2006.
  63. ↑ Лидке 2005, с. 144.
  64. ↑ Ҳорне 1996, с. 9.
  65. ↑ Ундерҳилл 2008.
  66. ↑ Wригҳт 2000, сс. 181–183.

Wеб-манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 1,7 1,8 „Мйстиcисм“. Энcйcлопедиа Британниcа (2023-йил 4-май). 2019-йил 4-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 11-сентябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Геллман, Жероме. "Мйстиcисм". ин Залта, Эдwард Н.. Тҳе Станфорд Энcйcлопедиа оф Пҳилосопҳй (Суммер 2011 нашри). Станфорд Университй. ҳттп://плато.станфорд.эду/энтриэс/мйстиcисм/. <!--->
  3. ↑ „Мйстиcисм | Энcйcлопедиа.cом“. www.энcйcлопедиа.cом. 2021-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 11-сентябр.
  4. ↑ „Cонтент Пагес оф тҳе Энcйcлопедиа оф Религион анд Соcиал Сcиэнcе“. ҳирр.ҳарцем.эду. 2015-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 12-июл.

Адабиётлар

Ҳаволалар

Энсиклопедиялар