Mitan
Митан (Мўйтон) — ўзбек ва қорақалпоқ халқлари таркибига сингиб кетган қабила.
Митаннинг кўпчилиги ҳозирги Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир ва Мўйноқ туманларида яшаган (Қўнғирот туманидаги ўзбеклар таркибида ҳам учрар эди). Митанларнинг айрим гуруҳлари Афғонистонда (Балх вилоятида) яшайди. Қорақалпоқ митанлари ўтмишда бир қанча катта ва кичик қабила-уруғларга бўлинган. Ўзбек митанларининг кўпчилиги ХИХ асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида Зарафшоннинг ўрта оқимида яшаган. 1920-йилда Самарқанд вилояти митанлардан 7 мингга яқин киши рўйхатга олинган. Иштихон, Нурота, Булунғур туманларида озроқ қисми Кармана атрофларида ҳамда Қашқадарёнинг қуйи оқимларида яшаган. Зарафшон водийсида яшовчи митанларнинг бир қисми ўтроқ ўзбекларга аралашиб, ўз уруғ номларини унутганлар.
Митан этногенези тўлиқ ўрганилмаган. Айрим олимлар милоддан аввалги ВИ аср ва милодий И аср ўрталарида Шимолий Месопотамияда, Эронда, Озарбайжонда (Урмия кўли атрофида), Арманистоннинг тоғли ҳудудларида яшаган, Геродот, Гекатей, Страбон, Полибий каби антик тарихчилар матиенлар деб номлаган халқларни митанларнинг илк аждодлари деб тахмин қиладилар.[1]
Манбалар
Адабиёт
- Материали Всероссийской переписи, вип. 5, ч. Т., 1923;
- Материали по раёнированию Средней Азии, кн.1,ч,1, Буҳара — Т., 1926.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |