Mitan tumani
Митан тумани — Ўзбекистон ССР Самарқанд вилоятидаги 1926—1959-йилларда мавжуд бўлган маъмурий бирлик.
| туман | |
|---|---|
| Тегишли | Самарқанд вилояти |
| Таркибида | 9 та қишлоқ совети |
| Маъмурий маркази | Митан |
| Асос солинган санаси | 1926-йил |
| Бекор қилинган санаси | 1959-йил 2-март |
| Аҳоли | 40 008 киши (1939) |
| Майдони | 980 км² |
| Харитада | |
Тарихи
Митан тумани 1926-йилда Ўзбекистон ССР Самарқанд вилояти таркибида ташкил этилган. Маркази Митан қишлоғи.
1930-йилда Самарқанд округининг тугатилиши муносабати билан туман бевосита Ўзбекистон ССР бўйсунувига ўтди.
1938-йил 15-январда туман Самарқанд вилояти таркибига киритилди.
1943-йил 13-февралда туманнинг 5 та қишлоқ совети янги тузилган Қўшработ туманига ўтказилди.
1948-йил 1-октябр ҳолатига, туман таркибига 9 қишлоқ совети: Оқтепа, Барлос, Зарбанд, Култусун, Қўнғирот, Қурли, Митан, Файзёбод ва Чимқўрғон кирган[1].
1957-йил 12-октябрда тугатилган Қўшработ туманининг бир қисми Митан туманига қўшиб берилади[2].
1959-йил 2-мартда туман тугатилиб, ҳудуди Иштихон туманига ўтказилди[3].
Аҳолиси
1939-йилдаги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, туманда 40 008 киши яшаган, жумладан ўзбеклар 91,5%, руслар 2,7%, тожиклар 2,4%, татарлар 1,2%, қозоқлар 1,1% ташкил этган[4].
Манбалар
- ↑ Административно-территориальное деление Узбекской ССР, Ташкент, 1948.
- ↑ Ведомости Верховного Совета СССР. № 25 (892), 1957 г.
- ↑ Ведомости Верховного Совета СССР. № 11 (943), 1959 г.
- ↑ „Всесоюзная перепись населения 1939 года. Национальный состав населения районов, городов и крупных сел союзных республик СССР“. Демоскоп. Қаралди: 2021-йил 23-январ.