Mitraizm

Митраизм, митра тариқати ёки Митра сирлари — қадимги Эроннинг мистик дунёқарашларидан бири бўлиб, у қадимги форс дунёси сирлари атрофида ривожланган. Милодий И аср ва ИВ асрларда Форс империяси аскарлари орасида кенг тарқалган.
Митраизм таълимотига оид ҳеч қандай ёзма ҳужжатлар топилмаган, аммо унда археологик жиҳатдан қадимги дунёга оид кўплаб ҳужжатлар мавжуд. Бироқ, агар тушунтириш қадимий ҳужжатлар бўлмаса, уларнинг талқини янада мураккаблашади. Митранинг энг кўзга кўринган тасвирлари қуйидагилардир:
- Митранинг қоядан туғилиши
- Митра томонидан бўғилган бир буқа
- Буқа расмидан бошқа ҳайвонларнинг мавжудлиги
- Митранинг бошида ҳар доим Фригия тожи билан тасвирланади.
- Митранинг бошида қуёш нурларига ўхшаш чизиқлар мавжуд.
- Икки ёрдамчи маш’алани ушлаб турибди: бири пастга, иккинчиси юқорига қараган.
- Митранинг Ой ва Қуёш худолар билан бирга тасвирланиши.
„Митра“ ибораси ҳиндуизм Веддаларида энг қадимий даврдан бошлаб ишлатиб келинган. Кейинчалик турли хил шаклларда намоён бўлган. Митраизм ўз навбатида Форс Митраизми ва Рим Митраизмига бўлинади. Рим митраизми христианлик динига бевосита таъсир кўрсатгани иддао қилинади.
Рим митраизми Митранинг сирлари Қуёш ва осмондаги юлдуз гуруҳларининг ҳаракати билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилади:[1]
- Уларнинг ибодатхоналари ер остида, деразасиз, деворлари ва шифтлари юлдуз нақшлари билан безатилган.
- Декабрнинг охири ва июн ойининг охири (қуёшнинг энг юқори ва энг паст нуқтасида бўлган кунлар) бахтли кунлар сифатида қабул қилинган.
- Митра расмларида ишлатиладиган ҳайвонлар 12 горизонт юлдуз гуруҳининг рамзидир.
- Ушбу 12 юлдуз гуруҳининг ҳар икки минг йилда бир марта айланиши бир ҳақиқат ўлароқ қабул қилинган.
- Баъзи Митра расмларида ишлатиладиган Х белгиси экватор ва зодиак юлдуз гуруҳлари доираси бир-бири билан кесишишини тасвирлайди.
Ҳиндистон, Эрон ва Комагене Митраси политеистик динларда аҳд, қасам ва келишув учун мас’ул бўлган илоҳий борлиқ сифатида қаралган. Шартномаларнинг бажарилишини назорат қилишдан ташқари, у ҳамма нарсани кўради. Шунингдек, у ҳақиқат, чорва, ҳосил ва сувнинг ҳимоячисидир.
Келиб чиқиш тарихи
Митраизм ўз-ўзидан ривожланган эътиқодми ёки зардуштийликнинг ҳосиласи эканлиги баҳсли мавзудир. Римнинг Митра сектаси, мифологияси ва диний урф-одатларида сезиларли даражада из қолдирган.
Осмондаги юлдуз гуруҳларининг узоқ муддатли ҳаракатлари Қадимги Миср ва Месопотамия руҳонийлари томонидан муфассал ўрганилган. Зардуштийларнинг муқаддас худолардан бирининг номи Митра бўлиши ҳам қадимги митра анъанаси билан узвий боғлиқ бўлиши мумкин.
Манбалар
- ↑ Улансей, Д., Тҳе оригинс оф тҳе Митҳраиc мйстериэс", п. 77ф.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |