КГБнинг қилич ва қалқон эмблемаси. Василий Митрохин ва Чристопҳер Андреw биргаликда нашр этган олтита китобнинг муқоваларида жойлашган.

Митрохин архиви — бу КГБ архивчиси Василий Митрохин ўттиз йил ташқи разведка хизматида ҳамда биринчи бош бошқармада КГБ архивчиси бўлиб ишлаган вақт давомида ноқонуний олиб чиқилиб, қўлда ёзилган эслатмалар, бирламчи манбалар ва расмий ҳужжатлардан яширин равишда тузилган архив тўплами. Митрохин 1992-йилда Буюк Британияга қочиб кетишда архивни ўзи билан олтита сандиқда олиб келган. Унинг қочиб кетгани 1999-йилгача расман эълон қилинмаган[1].

МИ5 расмий тарихчиси Чристопҳер Андреw[2] архивдаги материалларга асосланиб, Тҳе Сwорд анд тҳе Шиэлд (1999) (таржимаси: Қилич ва қалқон) ҳамда Тҳе Wорлд Wас Гоинг Оур Wай: Тҳе КГБ анд тҳе Баттле фор тҳе Тҳирд Wорлд (2005) (таржимаси: Дунё бизнинг йўлимизда кетмоқда: КГБ ва учинчи дунё учун жанг) номли иккита китоб ёзган. Китобларда Совет Иттифоқининг дунё бўйлаб кўплаб яширин разведка операциялари ҳақида батафсил маълумот берилган. Улар, шунингдек, МИ6да қисқа карерага эга британиялик дипломат, тез-тез спиртли ичимликлар таъсирида бўлиши айтилган Гуй Бургесс ҳақида ҳам маълумот беради. Архив шуни кўрсатадики, дипломат 1945-йилнинг биринчи олти ойида КГБга камида 389 та ўта махфий ҳужжат, 1949-йил декабрида эса яна 168 та ҳужжат берган[3].

2014-йил июл ойида Черчилл коллежи қошидаги Черчилл архив маркази Митрохиннинг рус тилидаги таҳрирланган ёзувларини жамоатчилик тадқиқоти учун очди[4][5]. Василий Митрохин ёзган оригинал ёзувлар ҳали ҳам махфийлигини йўқотмаган[6].

Архивнинг келиб чиқиши

Василий Никитич Митрохин дастлаб ўз фаолиятини КГБнинг (хорижий жосуслик) биринчи бош бошқармаси махфий операциялар бўлимида бошлаган. Никита Хрушчевнинг Махфий нутқидан сўнг Митрохин КГБнинг мавжуд тизимини танқид қилгач, махфий операциялардан архивга ўтказилди. Йиллар ўтиб, Митрохин совет тузумидан кўнгли совиб борди. Айниқса диссидентлар кураши ва 1968-йилда Варшава шартномаси ташкилотининг Чехословакияга бостириб кириши воқеаларидан сўнг Совет тузумини ислоҳ қилиб бўлмайди, деган хулосага келгач тобора кўпроқ умидсизликка тушди[7].

1960-йилларнинг охирига келиб, Лубянка биносидаги КГБ штаб-квартираси тобора кенгайиб борди. КГБ раиси Юрий Андропов Москвадан ташқарида Ясеневода биринчи бош бошқарма ҳамда барча хорижий операциялар дирексиясининг янги штаб-квартираси бўлиши мўлжалланган бино қуришга рухсат берди. Ўша даврда архив бўлими бошлиғи бўлган Митрохинга биринчи бошқарма директори Владимир Крючков ҳужжатларни каталоглаш ва янги штаб-квартирага тартибли равишда кўчиришни назорат қилиш вазифасини топширди. Катта архивни кўчириш ишлари 1972-йилдан 1984-йилгача 12 йилдан ортиқ вақт давом этди[7][8][9].

Митрохин ҳужжатларни каталоглаш вақтида Крючков ва КГБдан яширин равишда ҳужжатлардан қўлда нусха кўчириб, жуда батафсил ёзувларни ёзган. Матнларни ўз дачасига олиб бориб, пол тахталари остига яширган. Митрохин Совет даврида Ғарб разведка хизмати билан боғланишга ҳаракат қилмаган. Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг (1992-йилда) архив материаллари нусхалари билан Латвияга саёҳат қилиб, Ригадаги Америка элчихонасига боради. Элчихонадаги Марказий разведка бошқармаси ходимлари Митрохинга ишонмаган ҳамда кўчирилган ҳужжатлар сохта бўлиши мумкин деган хулосага келган. Шундан сўнг Митрохин Британия элчихонасига боради. Элчихонада ёш дипломат унга ишонч билдиради. Орадан бир ой ўтгач, МИ6 вакиллари билан навбатдаги учрашувдан сўнг Митрохиннинг уйида яширилган 1930-йиллардаги операцияларни қамраб олган 25 000 саҳифали файлларни олиш бўйича операциялар бошланди[7][8].

Матнлар мазмуни

Митрохин архивидаги ёзувларда Совет Иттифоқи қуролларининг ярмидан кўпи АҚШ дизайнига асослангани, КГБ Ҳенрй Киссингер АҚШ Давлат котиби бўлган даврда телефонини тинглагани ва АҚШнинг деярли барча мудофаа пудратчи объэктларида айғоқчилар ишлагани айтилади. Ёзувларда айтилишича, Франсиядаги 35га яқин юқори мартабали сиёсатчилар Совуқ уруш даврида КГБ учун ишлаган. Ғарбий Германияда КГБ асосий сиёсий партиялар, суд ва полицияга қадар кириб келгани айтилган. Уруш даврида АҚШ, Канада ва бошқа мамлакатларга, шу жумладан яширин қурол омборларига қарши кенг кўламли саботажга тайёргарлик кўрилган. Митрохиннинг китобларидаги бир қанча даъволар полиция томонидан Митрохин маълумотларига таянган ҳолда олиб ташланган ёки йўқ қилинган[10].

Файлларда номлари кўрсатилган таниқли КГБ жосуслари

КГБ информаторлари ёки агентлари сифатида айбланган Лотин Америкаси раҳбарлари

Чристопҳер Андреwнинг таъкидлашича, Митрохин архивида бир нечта Лотин Америкаси етакчилари ёки чап қанот партиялари аъзолари КГБ ахборотчиси ёки агенти сифатида айбланган. Масалан, СМОФ раҳбари Cарлос Фонсеcа Амадор КГБ файлларида „ишончли агент“ сифатида тасвирланган[17][18]. Николаи Леонов 1968—1972-йилларда КГБ Лотин Америкаси департаменти директор ўринбосари бўлган. 1998-йилда маъруза ўқиб, ўз маърузасида мазкур даъволарга зид баёнотлар берган. Масалан, КГБга коммунистик ёки бошқа чап қанот партияларидан аъзолар ёллашга рухсат берилмаганини айтган[19].

Даниэл Ортега КГБ зобитлари билан „норасмий учрашувлар“ ўтказишга рози бўлган[текшириш учун етарлича аниқ эмас]. У Николай Леоновга Сандинистлар ҳаракатининг (СМОФ) махфий дастурини берган. Дастурда СМОФнинг Куба ва Совет блоки билан иттифоқликда Марказий Америкада синфий курашга раҳбарлик қилиш нияти баён этилган[20]. Бироқ, Леонов кўплаб Лотин Америкаси давлатлари билан дўстона муносабатда эканлиги, жумладан баъзи раҳбарлар билан шахсан дўст эканлиги туфайли бошқа Совет чап қанот гуруҳлари курашини қўллаб-қувватлаганини айтади. Ортега одамларга ўзининг КГБ агенти эканлиги ҳамда алоқалари разведка билан боғлиқ эмаслигини сездирмагани аниқланган[19].

Яқин Шарқ арбоблари КГБ информаторлари ёки агентлари сифатида айбланган

2016-йил сентябрида икки тадқиқотчи (Др. И. Гинор ва Г. Ремез) ишида Фаластин миллий маъмурияти президенти Маҳмуд Аббос („Абу Мазен“ номи билан ҳам танилган) Совет разведка агентлигида ишлагани айтилган. Митрохин архивининг яқинда чоп этилган „КГБ ишланмалари — 1983“ деб номланган ҳужжатга кўра, Аббос 1980-йилларнинг бошидан бошлаб „Кротов“ код номи остида ишлаган[21][22][23].

Файлларда КГБнинг тахминий операциялари ҳам келтирилган

Манбалар

  1. ↑ „Беҳинд а биттерсwеэт индустрй“ (2004-йил 30-январ). 2020-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-декабр.
  2. ↑ "Жуст Ҳоw Интеллигент" (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-24 санасида архивланган) Тҳе Гуардиан, Фебруарй 18, 2003
  3. ↑ „Cамбридге Фиве спй ринг мемберс 'ҳопелесс дрункс'“. ББC Неwс (2014-йил 7-июл). 2019-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-декабр.
  4. ↑ „Митрокҳин'с КГБ арчиве опенс то публиc“. Чурчилл Cоллеге (2014-йил 7-июл). 2019-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 7-июл.
  5. ↑ „Тҳе Паперс оф Василий Митрокҳин | АрчивеСеарч“. арчивесеарч.либ.cам.аc.ук. 2021-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-октябр.
  6. ↑ „КГБ паперс, кепт ин сеcрет синcе 1992, релеасед бй Бритиш арчиве“. тҳестар.cом (2014-йил 6-июл). 2019-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 5-сентябр.
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 Чристопҳер Андреw, "Васили Митрокҳин" (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-04-23 санасида архивланган), Тҳе Гуардиан, 4 Фебруарй 2004.
  8. ↑ 8,0 8,1 "" (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-10-24 санасида архивланган), Лос Ангелес Тимес, 3 Фебруарй 2004.
  9. ↑ Андреw, Митрокҳин Арчиве, п. 48–52.
  10. ↑ КГБ ин Эуропе, 472–476
  11. ↑ УК Ҳоусе оф Cоммонс, Ҳансард Дебатес, 21 Оcт 1999, Cолумнс 587–594
  12. ↑ Андреw анд Митрокҳин, Тҳе Митрокҳин Арчиве: Тҳе КГБ ин Эуропе анд тҳе Wест (Лондон, 1999) пп. 559–563.
  13. ↑ Андреw, Митрокҳин Арчиве, п. 526–527.
  14. ↑ Пресс, Тҳе Ассоcиатед. „Эх-Cлерк Сентенcед То 18 Еарс ас Спй“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1997-йил 25-сентябр). 2023-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-июн.
  15. ↑ КГБ ин Эуропе, паге 23–24
  16. ↑ Андреw, Чристопҳер М.; Васили Митрокҳин. Тҳе wорлд wас гоинг оур wай: тҳе КГБ анд тҳе баттле фор тҳе Тҳирд Wорлд. Басиc Бооксторе, 2005 — 448-бет. ИСБН 0-465-00311-7. [сайт ишламайди]
  17. ↑ Тҳе КГБ ин Эуропе, паге 472–473. Қуоте: "Сандиниста гуэрриллас формед тҳе басис фор а КГБ саботаге анд интеллигенcе гроуп эстаблишед ин 1966 он тҳе Мехиcан УС Бордер."
  18. ↑ „РУССИАН ТҲРЕАТ ПЕРCЕПТИОНС АНД ПЛАНС ФОР САБОТАГЕ АГАИНСТ ТҲЕ УНИТЕД СТАТЕС“. cоммдоcс.ҳоусе.гов. 2011-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 7-октябр.
  19. ↑ 19,0 19,1 Леонов, Николаи „Совиэт Интеллигенcе ин Латин Америcа дуринг тҳе Cолд Wар“. Cентро де Эстудиос Публиcос. 2010-йил 28-февралда асл нусхадан архивланган.
  20. ↑ Тҳе КГБ анд тҳе Баттле фор тҳе Тҳирд Wорлд, п. 121
  21. ↑ Эглаш, Рутҳ. „Палестиниан Пресидент Маҳмоуд Аббас wас онcе а КГБ спй cоде-намед 'Моле,' репорт cлаимс“. 2020-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 18-ноябр.
  22. ↑ Бакер, Петер. „Совиэт Доcумент Суггесц Маҳмоуд Аббас Wас а К.Г.Б. Спй ин тҳе 1980с“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2016-йил 8-сентябр). 2019-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 17-феврал.
  23. ↑ „Палестиниан Пресидент Маҳмоуд Аббас 'wас КГБ агент'“. ББC Неwс (2016-йил 8-сентябр). 2020-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 21-июн.
  24. ↑ Андреw, Митрокҳин Арчиве, п. 522–526.
  25. ↑ Андреw & Митрокҳин, Тҳе Митрокҳин Арчиве: Тҳе КГБ ин Эуропе анд тҳе Wест (Лондон, 1999) пп. 310–311.
  26. ↑ Андреw, Тҳе КГБ ин Эуропе, п. 443.
  27. ↑ Андреw, Тҳе КГБ ин Эуропе, пп. 451–453.