Mixail Akimov
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (Май 2024) |
Михаил Павлович Акимов (русча: Михаил Павлович Акимов; 1925-йил 25-ноябр, Супонево, Самара губернияси, РСФСР — 1983-йил 8-марта, Суми, Украина ССР) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони (25.09.1944).
| Михаил Акимов | ||
|---|---|---|
| Файл:Михаил Акимов.жпг | ||
| Асл исми | русча: Михаил Павлович Акимов | |
| Таваллуди |
25-ноябр 1925-йил Супонево, Самара губернияси, РСФСР | |
| Вафоти |
8-март 1983-йил (57 ёшда) Суми, Украина ССР | |
| Фуқаролиги |
| |
| Қўшин турлари | артиллерия | |
| Хизматдаги йиллари | 1943-1946-йиллар | |
| Унвони |
| |
| Ҳарбий қисм | 125-гвардия артиллерия полки, 54-гвардия ўқчилари дивизияси | |
| Жанг/уруш | Иккинчи жаҳон уруши | |
| Мукофотлари |
| |
Ҳаёти
1925-йилнинг 25-ноябрида СССРнинг Самара губернияси Супонево қишлогида (ҳозир Кошкинский тумани, Самара вилояти, Россия) деҳқон оиласида туғилган. Ўрта мактабнинг 7 синф маълумотига эга, колхозда ишлаган.
Михаил Акимов 1943-йилнинг январ ойида Ўзбекистон ССРнинг Наманган вилояти Янгиқўрғон туман ҳарбий комиссарлиги томонидан Совет Армия сафига чақирилди[1]. Уч ой давомида заҳира полкида минометчиликка ўқиган. 1943-йилнинг июнидан фронтда жанг қилган. Ғарбий, Жанубий-Ғарбий, Жанубий, 4-Украина, 1 ва 3-Беларус фронтларида жангга кирган. У икки маротаба яраланган ва контузия олган. У 54-гвардия ўқчилари дивизиясининг 125-гвардия артиллерия полкида нишонга йўналтирувчи бўлиб хизмат ўтаган.
1944-йилнинг 8-июлида Лесная стансиясининг жануби-ғарбида (Брест вилояти, Баранович туманида), немис қўшинлари 54-гвардия ўқчилари дивизияси жойлашган жойларга қарши ҳужум қилишди. Душман пиёда ҳужуми 15 танк ва ўзиюрар тўп кўмагида амалга оширилди. Нишонга йўналтирувчи Акимовнинг ҳисоби ҳужум қилаётган танкларга қарата тўпни мўлжаллаб, биринчи снаряд билан 300-400 метр масофадаги душман танкини яксон қилди. Кейинги жангда эса бошқа ҳисоблар ишдан чиқди. Якка тартибда ҳаракатланган Михаил Акимов душманнинг яна учта танкини яксон қилди, ҳамда ҳужум қилаётган пиёдаларни парчаланувчи снарядлар билан ўққа тутди. У яраланди ва ҳушини йўқотди, бироқ эгалланган жойлар бой берилмади. Бир ярим ой госпиталда даволанди[2].
СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1944-йилнинг 25-сентябридаги фармони билан „Фашист босқинчиларига қарши курашиш мобайнида қўмондонликнинг жанговар топшириқларини намунали бажарганлиги, ҳамда кўрсатган жасорат ва қаҳрамонлиги учун“ гвардия кичик сержанти Михаил Павлович Акимов „Ленин“ ордени ва „Олтин Юлдуз“ (5103-рақамли) медали тақдим этилган ҳолда „Совет Иттифоқи Қаҳрамони“ унвони билан тақдирланган[3].
1945-йилнинг январ ойида Михаил Акимов Суми артиллерия билим юртига ўқишга юборилди. Бироқ, олинган жароҳатлар ва контузия оқибатида, 1946-йилнинг ноябрида, соғлиги ҳолатига кўра, армия сафидан чиқарилди. Самара ун ва дон маҳсулотлари техникумини тамомлаб, Владимир шаҳрида фаолият юритган. 1951-йилнинг якунида у Суми шаҳрига кўчиб келди ва регенерат заводида темирга ишлов берувчи ишчи бўлиб ишлади. 1983-йилнинг 8-мартида вафот этган ва Украина ССР Суми шаҳри Марказий қабристонига дафн этилган[4].
Хотираси
Суми шаҳри „Сталинграднинг Қаҳрамонлари“ номли кўчасида жойлашган Шон-шараф ҳиёбонидаги ушбу шаҳар билан боғлиқ бўлган бошқа жангчилар қаторида Михаил Павлович Акимовнинг портрети ҳам бор.
Манбалар
- ↑ соотечественники.уз. „АКИМОВ МИХАИЛ ПАВЛОВИЧ“. 2024-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 11-май.
- ↑ wарҳероэс.ру. „Акимов Михаил Павлович“.
- ↑ героипфо.рф. „Акимов Михаил Павлович“.
- ↑ wар-ҳероэс.уз. „АКИМОВ МИХАИЛ ПАВЛОВИCҲ“.