Михаил Александрович Аринин (1897.3.9, Саратов губерняси — 1967.7.5, Тошкент) — рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1951). 1924-йилдан дастлаб Қўқонда, сўнг Тошкентда яшаб ижод қилган. 1930-йилларда „Паранжини ёндириш“, „Ғўза чопиғи“ (1935), „Пахта топшириш“ (1937) ва бошқа асарларни яратди. Иккинчи жаҳон уруши йиллари ЎзТАГда ишлади. Шимолий Кавказ фронтида бўлиб, „Немислар кетгандан кейин“, „Тоғлик қиз портрети“, „Фашистлар қийноқхонасида“ асарларини, урушдан кейин „Мусобақалашмоқдалар“ (1949), „Шоҳимардон йўлида“ (1957) каби асарларни ишлади. 1956 — 57 йилларда у Ў. Тансиқбоев ва К. Чепраковлар билан Навоий театри фоеларини деворий расмлар билан безади. А. манзаралари 619(„Сирдарё“, 1960; „Баҳор“, 1962 ва бошқалар)да Ўзбекистоннинг гўзал табиатини акс эттирди.

Адабиётлар