Mixail Bondarenko
Михаил Захарович Бондаренко (1913, Полтава вилояти - 1947) - Икки марта Совет Иттифоқи Қаҳрамони, полковник. 1940-йилдан Компартия аъзоси. Ҳарбий авиация мактабини битирган (1939). 1939—40-йилларда СССР-Финландия урушиниіг қатнашчиси. Улуғ Ватан уруши даврида звено командири, сўнгра 198-штурмчи авиаполкида учиш техникасидан штурман ва инспектор. 200 мартадан кўпроқ жангда қатнашиб, аэродромларда душманнинг 20 самолётини яксон қилган. Душманнинг аэродром, темир йўл, жокли кучлари ва техникасига зарба беришда кўрсатган жасорати, мардлиги учун Бондаренкога икки марта Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган (1942, 1943). 1946-йил Ҳарбий-ҳаво академиясини тамомлаган, авиация полкига командир бўлган. 2 марта Ленин ордени, 2 Қизил Байроқ ордени медаллар билан мукофотланган.
| Ушбу мақолада Ўзбек совет энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |