Михаил Алексеевич Булатов (русча: Михаил Алексеевич Булатов; 1924-йил 25-октябр — 2020-йил 3-март) — совет офицери, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони (19.04.1945).

Михаил Булатов
Асл исми русча: Михаил Алексеевич Булатов
Таваллуди 25-октябр 1924-йил
Верхняя Санарка, Челябинск вилояти
Вафоти 3-март 2020-йил(2020-03-03)
(95 ёшда)
Курск
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Қўшин турлари ҳарбий муҳандислик
Хизматдаги йиллари 1942-1973-йиллар
Унвони Sovet gvardiyasi polkovnik
Жанг/уруш Иккинчи жаҳон уруши
Мукофотлари
||
1-darajali Vatan urushi ordeni||
||
«Mehnatda jasorat ko’rsatgani uchun (Harbiy jasorati uchun) yubiley medali. Vladimir Ilich Lenin tavalludining 100 yilligi munosabati bilan ta’sis etilgan»||SSSR qurolli kuchlari fahriysi
||

Ҳаёти

1924-йил 25-октябрда Верхняя Санарка қишлоғида (Челябинск вилояти) туғилган. 1940-1942 йилларда Булатов Қорақалпоқ АССРнинг Чимбойда телефон устаси бўлиб ишлаган. 1942-йилда Михаил Булатов армия сафига чақирилди ва Туркманистоннинг Чарджоуга (ҳозирги Туркманобод) эвакуация қилинган Орлов пиёдалар билим юртига ўқишга юборилди ва ҳарбий сапёр мутахассислигига эга бўлди.

1943-йил март ойининг охирида Булатов фронтга 235-ўқчи дивизияси сапёрлар бўлинмасига келиб қўшилди ва урушнинг охиригача шу бўлинмада хизмат қилди. Белоруссия операциясида, Витебск яқинидаги жангларда қатнашгани учун 1944-йил июнда у кучдаги разведка пайтида жасорат ва қатъий ҳаракатлари учун „Шон-шараф“ ордени 3-даражали билан тақдирланган ва бироздан кейин „Шон-шараф“ ордени 2-даражали билан тақдирланган. 1944-йил октябр ойида Латвияда Лиэлупе дарёсини кесиб ўтишда танкларни кузатиб борганлиги учун Булатов иккинчи Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган. Кёнигсбергнинг (ҳозирги Калининград) шимоли-ғарбий қисмини штурм қилиш вақтида 235-ўқчилар дивизияси кучли ҳужум қилди. Булатов бўлинмасига танкларни олиб ўтиш мумкин бўлган ягона йўл Кёнигсберг — Раушен шоссесини муҳандис сифатида текшириб чиқиш вазифаси юклатилган. Разведка пайтида тўрт жангчидан иборат гуруҳ, шу жумладан, Булатовнинг ўзи ҳам немислар томонидан пайқаб қолиниб, ўққа тутилади. Эрталаб туман бўлиши ва кўриниш ёмон бўлишига қарамай, бир аскар ҳалок бўлди, иккитаси оғир яраланди. Хизматдошларига биринчи ёрдамни кўрсатиб, Булатов йўл четидаги ариқ бўйлаб беркиниб борди. Булатов йўлга эмаклаб чиқиб, ёрилган асфалт бўлаклари остида авиабомбалари яширилганлигини кўрди ва портлатгичларни зарарсизлантира бошлади. Душман ўқлари остида қийин бўлишига қарамай Булатов шоссе бўйлаб ҳаракатини давом эттирди ва умумий ҳисобда 24 та авиабомбани зарарсизлантирди. Михаил Булатовнинг сўзларига кўра, зарарсизлантирилган бомбаларнинг умумий массаси 2,5 тоннани ташкил этган[1].

СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1945-йил 19-апрелдаги фармони билан „Шарқий Пруссиядаги жангларда кўрсатган қаҳрамонлиги учун“ катта сержант Михаил Булатов Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган. Булатов мукофотни маршал Александр Василевский қўлидан олди. Урушдан кейин Михаил Булатов ҳарбий хизматни давом эттирди ва 1948-йилда Лвов ҳарбий-сиёсий билим юртини тамомлади.1957-йилда кечки ишчи ёшлар мактабини тугатган, Булатов ўрта маълумотга эга бўлди ва ҳарбий академияга ўқишга кириб, у ерда беш йил сиртдан ўқиди. 1963-йилда Булатов Владимир Ленин ҳарбий-сиёсий академиясини тамомлади. 1973-йилда полковник унвонида армия сафидан бўшатилди[2].

2003-йилда Дўстлик ордени, 2007-йилда Шон-шараф ордени билан тақдирланган. 2005-йил 21-сентябрда Михаил Булатовга „Курск шаҳрининг фахрий фуқароси“ унвони берилди[3]. 2020-йил 3-мартда 95 ёшида вафот этди[4]. Курск шаҳридаги Никицкий қабристонидаги фахрий хиёбонга дафн қилинди.

Манбалар