Михаил Владимирович Денисов (украинча: Михайло Володимирович Денисов; 1985-йил 3-октябр, СССР) – украиналик футболчи, ҳимоячи.

Михаил Денисов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Михаил Владимирович Денисов
Таваллуд санаси 1985-йил 3-октябр (1985-10-03) (41 ёш)
Таваллуд жойи СССР, Украина
Бўйи 1.90 см
Амплуаси ҳимоячи

Биографияси

Михаил Денисов 198-йилда Украинада таваллуд топган.

Футболчилик фаолияти

Михаил Денисов 1999-йилдан 2002-йилга қадар Мариупол Азовстал жамоаси таркибида Украина ёшлар футбол лигасида ўйин олиб борган.

2006-йилда Денисов Украина иккинчи лигасида ўйнаган Мариуполнинг „Илйичивец-2“ жамоасига таркибига киради. Футболга кириб келишидан олдин заводда ишлаганлиги боис жамоада Мартен лақабини олади[1]. 2005—2006-йилги мавсум ўйинларида „Илйичевец-2“ жамоаси турнирнинг кумуш медали совриндори бўлади ва фақатгина „Днепр“ жамоасига ўйинни бой беради. Денисов иккинчи лигада жами 20 та ўйин, Украина ёшлар чемпионатида эса 2 та ўйин ўтказади.

Кейинчалик Денисов Венгриянинг „Феҳервар“ жамоаси таркибига ўтади, у ерда яна бир украиналик футболчи – Роман Драбениук[2] билан жамоа таркибида тўп сура бошлайди. Венгрия чемпионатида Денисов жами ҳисобда 3 та ўйин ўтказади. Шундан сўнг, Озарбайжоннинг Евлах шаҳридаги „Карван“ гуруҳида ўз ўйинларини олиб боради.

2009-йилда Денисов „Рос“ жамоасига ўтади ва жамоа таркибида жами 7 та ўйин ўтказади. Иккинчи лига баҳсларида 1 та гол уришга муваффақ бўлади. Кейинчалик, ўша йилнинг ёзида „Энергетик“ жамоасига кўчиб ўтади. Ушбу жамоа сафида Украина биринчи лигасида жами 5 та ўйин ўтказади.

2010-йилнинг январ ойида Қозоғистоннинг „Ақжайик“ клуби футболчини жамоа таркибига чақиришга ҳаракат қилган, аммо клуб билан шартнома имзоланмаган[3]. Натижада Денисов Кировограднинг „Звезда“ жамоасига кўчиб ўтади. Денисов жамоада олти ой мобайнида ўйинларда иштирок этади ва умумий ҳисобда 11 та ўйин ўтказади.

2010-йилнинг ёзида Денисов Ўзбекистоннинг Намангандан вилояти "Навбаҳор" футбол жамоаси таркибига қўшилади, жамоада Денисовдан ташқари ҳам бир нечта украиналик футболчилар бор эди[4]. Ўзбекистон чемпионатида Денисов умумий 12 та ўйин ўтказиб, 1 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилади.

Денисов 2011-йилнинг ёзида Краматорскнинг иккинчи лигадаги „Авангард“ клубига ўтади. 2013-йил август ойида эса „Торпедо“ (Николаев) ҳаваскорлар клуби сафида ўз ўйинларини давом эттиради[5].

Ютуқлари

  • Украина Иккинчи лигасининг кумуш медали соҳиби: 2005—2006-йил.

Манбалар

  1. ↑ „Прозвища игроков «Ильичёвца»: Катер, Мистер и Корова“ (ру). Террикон (2009-йил 7-сентябр). 2012-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 15-ноябр.
  2. ↑ „Александр Ткачук — в «Фехерваре»“ (ру). 10000.cом.уа. 2012-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 15-ноябр.
  3. ↑ „На просмотре в «Акжайыке» несколько игроков“ (ру). спорц.кз (2010-йил 14-январ). 2012-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 15-ноябр.
  4. ↑ „Узбекистанский отряд“ (ру). Фоотбалл.уа (2011-йил 16-август). 2012-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 15-ноябр.
  5. ↑ „Гудзикевич усилил «Торпедо»“. 2014-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 1-сентябр.