Файл:Мамашариф Ғиёсович Фаёзов.жпг

Михаил (Мамашариф) Ғиёсович Фаёзов (1925-йил 15-июн, Авлиёота (ҳозирги Тараз, Қозоғистон) — 1990-йил 30-октябр, Чуст) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, гвардиячи лейтенант.

Ҳаёти

1943-йилдан армия сафида. Шу йилдан фронтда. Кичик лейтенантлар курсини тугатган. 175-гвардиячи ўқчи полки (1-Украина фронта, 5-гвардиячи армиянинг, 58-гвардиячи ўқчи дивизияси) взвод командири. 1945-йил 23-январда Одер дарёсини кечиб ўтишда алоҳида кўрсатган жасорати учун 1945-йил 27-июнда Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган. Чуст туманида турли хўжалик раҳбари вазифаларида ишлаган. Чуст шаҳридаги мактаб ва кўчага Фаёзов номи берилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил