Михаил Леонидович Громов (русча: Михаи́л Леони́дович Гро́мов) (1943-йил 23-декабрда туғилган) — америкалик, франсиялик, россиялик математик. Громов геометрия, математик таҳлил ва гуруҳлар теорияси соҳаларидаги ишлари билан танилган. 2009-йил Абел мукофоти билан тақдирланган.

Михаил Леонидович Громов
Таваллуди 1943-йил 23-декабр (1943-12-23) (82 ёш)
Бокситогорск, Россия СФСР, Совет Иттифоқи
Фуқаролиги Россия
Франсия
АҚШ
Соҳаси Математика
Институтлар Олий илмий тадқиқотлар институти
Неw Ёрк университети
Академик раҳбарлари Владимир Рохлин
Машҳур шогирдлари Франçоис Лабоуриэ
Пиэрре Пансу
Михаил Катз
Машҳур ишлари Геометрия
Мукофотлари Осwалд Веблен геометрия мукофоти (1981)
Wолф мукофоти (1993)
Кёто мукофоти (2002)
Неммерс математика мукофоти (2004)
Боляи мукофоти (2005)
Абел мукофоти (2009)

Громов ҳарбий патологлар оиласида туғилган. Ленинграддаги 217-мактабда таҳсил олган. 1965-йилда Ленинград давлат университетини тамомлаган. Айни университетда 1969-йилда физика-математика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1973-йилда эса физика-математика фанлари доктори илмий даражасига номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Громовга Владимир Рохлин раҳбарлик қилган[1].

Громов 1967-йилдан бошлаб Ленинград давлат университетида ассистент ва доцент, кейинчалик Ленинград гидрометеорология институтида илмий ходим сифатида ишлаган. Громов 1974-йилда оиласи билан бирга Исроил визаси билан Совет Иттифоқини тарк этган ва Италия орқали АҚШга кўчиб ўтган. 1981-йилгача у Стонй Броокдаги Неw Ёрк университетида, 1981–1982-йилларда Пиэрре ва Мариэ Cуриэ университетида профессор бўлиб ишлаган.

Громов 1982-йилдан бошлаб Франсиядаги Олий илмий тадқиқотлар институтида ишлаган ва у ерда тўлиқ профессор лавозимини эгаллаган. 1992-йилда у Франсия фуқаролигини қабул қилган[2]. 1991–1996-йилларда Cоллеге Паркдаги Марйланд университетида профессори бўлган. 1996-йилдан Неw Ёрк университети профессори бўлиб ишлаб келмоқда.

Манбалар

  1. ↑ ҳттп://cимс.ню.эду/неwслеттерс/Спринг2009.пдф [формациз УРЛ ПДФ]
  2. ↑ „Микҳаил Леонидович Громов“. абелпризе.но. 2020-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-сентябр.

Ҳаволалар