Mixail Gronas
Михаил Беняминович Гронас (19-июн 1970-йил, Тошкент) – рус ва америкалик шоир, адабиёцҳунос.
| Михаил Гронас | |
|---|---|
| Таваллуди |
19-июн 1970-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Йўналиш | шоир, адабиёцҳунос |
| Фаолият йиллари | 1992 – |
Ҳаёти
Михаил Беняминович 1970-йил 19-июнда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
Михаил Беняминович 1992-йилда Москва давлат университети филология факултетини, 2000-йилда Жанубий Калифорния университети (Лос-Анжелес) славяншунослик факултети аспирантурасини тамомлаган. У 1995-йилдан бери АҚШда истиқомат қилади. Гронас Тринитй коллежида (Хартфорд) дарс берган, ҳозирда Дартмоутҳ коллежида (Ганновер, Ню-Хемпшир) профессор лавозимида фаолият юритмоқда.
1990-йилларда Гронаснинг шеърларидан сараланган тўпламлар „Вавилон“ алманахида уч марта нашр этилган. Гронас 2000-йилда „Неw Литерарй Ревиэw“ журналида Пер Бурдёнинг „Поле литератури“ мақоласини франсуз тилидан таржимаси ва файласуф ҳақидаги танқидий мақоласини[1] нашр этди. 2002-йилда Гронаснинг „Дорогие сироти“ шеърий тўплами Михаил Айзенберг томонидан бошқариладиган ОГИ нашриётининг шеърий туркумида нашр этилди ва муаллиф "Андрей Белий" мукофоти билан тақдирланди[2]. 2019-йилда „Краткая история внимания“нинг иккинчи тўпламини нашр этилган. Гулин бу тўпламда улғайиш ва тушунишнинг янги даражасига эришиш натижалари кўради: „Ҳар бир шеърида кетишга тайёр бўлган бу ерда қолишга тайёр. Ўлим қаршисида мавжудлик ниҳоят ҳаёт шаклига айланади“.
Кейинчалик Гронаснинг ижоди Ходасевич ва Манделштамнинг кашфиётларига асосланади.
Гронас 2012-йилда „Наизуст: о мнемоническом битовании стиха“ мақоласини нашр этди[3].
Манбалар
- ↑ Кузьмин, Д. В. „Литературный дневник“. Вавилон (2002-йил 23-апрел). 2020-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 1-август.
- ↑ Барскова, П. Ю. „Почти ничего нигде: похвала отрицанию“. Вавилон (2003). 2020-йил 30-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 1-август.
- ↑ Оборин, Л. В. „Чернеют орудья и мерзнут ноги“. Горький (2019). 2020-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 1-август.