Mixail Gvozdikov
Михаил Андрианович Гвоздиков (1880, ҳозирги Украинанинг Полтава вилояти — 1954, Тошкент) — театр рассоми, Ўзбекистон халқ рассоми (1945). Москвадаги Строганов рассомлик мактабида ўқиган (1896—1901). 1934-йилдан Тошкентда; Навоий театрида ишлаган. Биринчи ўзбек операси "Бўрон" (М. Ашрафий, С. Василенко, 1939) спектаклига ишлаган декорациялари муваффақият қозонган. Г. яратган саҳна безак лари асар мазмунига мос манзаралар топа олганлиги, яхлит ва уйғун колорити, тиниқранглари билан диққатга сазовор ("Княз Игор", "Борис Годунов", "Фауст", "Лақма", "Мис чавандоз" ва б.). Г. ўзбек театр рассомлари Ш. Шораҳимов, М. Мусаевга устозлик қилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |