Mixail Ixilov
Ихилов Михаил Матотович (7-ноябр 1917-йил, Куба — 1998-йил) — совет тарихчиси ва этнографи.
| Михаил Ихилов | |
|---|---|
| Таваллуди |
7-ноябр 1917-йил Куба |
| Вафоти |
1998-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Соҳаси |
|
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Михаил Ихилов 1917-йил 7-ноябрда Куба шаҳрида (ҳозирги Озарбайжон) тоғ яҳудийлари оиласида туғилган. У болалиги ва ёшлигининг кўп қисмини Доғистоннинг Дербент шаҳрида ўтказган. Ихилов рус ва озарбайжон тилларидан ташқари лезгин тилини ҳам яхши билган.[1]
Педагогика институтининг тарих факултетини ўқиб тамомлагандан сўнг, Шарқий фронт (Иккинчи жаҳон уруши) урушида қатнашган. У, шунингдек, болтиқбўйи ва Ленинград фронтидаги жангларда ҳам қатнашган.[2] Бир неча марта у оғир жароҳатланган. Урушдан кейин Ихилов тарих ва этнографияни ўрганишни бошлади. У СССР Фанлар академиясининг Доғистон филиалидаги тарих, она тили ва адабиёт институтида ишлаган. СССР Фанлар Академиясининг Москва этнография институтида аспирантурани тамомлагН. 1949-йилда у тоғ яҳудийлари тарихи, маданияти ва ҳаёти бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Унинг тоғ яҳудийлари ҳақидаги мақолалари „Кавказ халқлари“ ва „СССР халқлари“ умумиттифоқ тўпламларига киритилган.[1]
Ихилов Доғистон халқлари этнографиясини ўрганиш бўйича узоқ муддатли экспедицияларда қатнашган ва у шу вақт давомида кўплаб маълумотлар тўплаган. У, асосан, озарбайжоннинг лезгин қишлоқлари бўйлаб саёҳат қилиб, кубалик лезгинлар тўғрисида маълумотлар тўплаган. 1957-йилда унинг „Кубалик лезгинлар“ илмий мақоласи „СССР Фанлар академияси Доғистон бўлими Ядро физикаси институтининг илмий эслатмалари“ да нашр этилган ва бир мунча вақт ўтгач шу номдаги китоб чоп этилган.[1]
У Кавказ, Туркия, Яқин Шарқ, Эрон, қадимги Арабистон тарихини яхши билар эди. Ихилов қаламига мансуб асарлар, „Дербент тарихи“, „Тоғ яҳудийлари тарихи“ ва „Доғистон халқлари“ этнографиясига бағишланган.[1]
Унинг „Лезгин халқлари“ номли монографиясида, лезгинлар, табасаран, рутуллар, цахурлар ва агулларнинг қадимги даврлардан то ХХ аср бошларигача бўлган тарихий-этнографик тавсифи баён этилган.
Манбалар
Адабиётлар
- Ихилов, М. М.. Народности лезгинской группы: этнографическое исследование прошлого и настоящего лезгин, табасаранцев, рутулов, цахуров, агулов, 1967 — 370-бет.
- Данилова, Светлана „Михаил Ихилов“ (деадлинк). стмеги.cом (2011 -02-11). 2014-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 12-сентябр.
- „Михаил Ихилов“. 2020-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 31-октябр.