Михаил Иванович Калинин [1875.7(19).11, ҳозирги Калинин вилояти, Кашино тумани — 1946-йил, 6-март, Москва] — 1917-йилги Феврал инқилоби ва Октабр тўнтариши қатнашчиси. Бутун Россия МИК раиси (1919-йилдан), СССР МИК раиси (1922-йилдан), СССР Олий Совети Президиуми раиси (1938-йилдан). 1926-йилдан партия МК Сиёсий бюроси аъзоси (1919-йилдан аъзоликка номзод). Иосиф Сталин сиёсатини қўллаб-қувватлаб, 1930–40 йиллардаги оммавий қатағонларга санксия берган. 1925-йил февралда миллий давлат чегараланиши ўтказилиши муносабати билан Ўрта Осиё (Тошкент)га келган ва миллий давлат чегараланиши бўйича марказ номидан тегишли йўл-йўриқлар берган. Оқибатда Туркистон халқлари бирга яшаб келган ўлкаларни сунъий равишда чегаралаш воситасида ажратиб-бўлиб юбориш сиёсати юритила бошланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар