Михаил Иванович Колесников (1951-йил 22-сентябр, Ангрен, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР) – совет ва рус ҳарбий раҳбари бўлган. Россия Федерацияси Фуқаролик мудофааси, Фавқулодда вазиятлар ва Хабаровск ўлкасидаги табиий офатларни бартараф этиш Бош бошқармаси бошлиғи бўлган. Генерал-маёр.

Михаил Колесников
Таваллуди 1951-йил 22-сентябр
Ангрен, Тошкент вилояти, Ўз ССР, СССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Rossiya bayrogʻi Россия
Хизматдаги йиллари 1969–2007
Унвони Генерал-маёр

Биографияси

Михаил Колесников 1951-йил 22-сентябрда Ўзбекистон ССР Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида таваллуд топган. 1973-йил Тошкент олий танк қўмондонлик билим юртида таҳсил олган.

Ҳарбий хизмати

Михаил Иванович 1969-йилда Рибалко номидаги Тошкент олий танк қўмондонлик зирҳли кучлар маршали билим юртига ўқишга кирган ва 1973-йилда уни тамомлаган.

1969–1973-йилларда Тошкент олий танк қўмондонлик билим юрти курсанти бўлган (Туркистон ҳарбий округи).

1973–1976-йилларда моторли милтиқ дивизияси танк взводида командир лавозимида хизмат қилган (Германиядаги Совет қўшинлари гуруҳи).

1978–1979-йиллар Тошкент олий қўшма қуроллар қўмондонлик билим юрти (Туркистон ҳарбий округи) таъминот баталонининг рота командири вазифасида хизмат қилган.

Юқори лавозимлари

Иванович 1999–2005-йиллар оралиғида Хабаровск ўлкасининг фуқаролик мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган[1].

Михаил Иванович Колесников Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг № 49 буйруғи билан 2005-йил 9-февралдан 2007-йил 10-апрелгача Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Хабаровск ўлкаси бош бошқармасининг биринчи бошлиғи этиб тайинланган[2].

2005–2007-йилларда Россия Федерацияси Фуқаролик мудофааси, Фавқулодда вазиятлар ва Хабаровск ўлкасидаги табиий офатларни бартараф этиш бўйича бош бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган[3].

Нафақада

Генерал-маёр Колесников 2007–2013-йилларда Федерал Логистика Маркази Сочи филиали директори бўлиб ишлаган.

2013-йилдан Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг Жанубий ҳарбий округи қўшма стратегик қўмондонлиги инспекторлар гуруҳи инспектори бўлган. Колесников инспектор сифатида ҳарбий хизматчиларни давлат-ватанпарварлик ва ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларида фаол иштирок этган.

Оиласи

Михаил Любов Борисовна Колесникова билан турмуш қурган. Фарзанди Михаил Михайлович Колесников.

Манбалар