Mixail Kondratyev
Михаил Николаевич Кондратев (1879-йил, Ростов-Дону – 1943-йил, Тошкент) – рус меъмори, Санкт-Петербург, Ростов-Дон, Таганрогдаги бир қатор турар-жой бинолари муаллифи. Рус модерн ва конструктивизм усталаридан бири. Зодагон[1].
| Михаил Кондратев | |
|---|---|
| Касби | Ме’мор |
Биографияси
Михаил Николаевич 1879-йилда Ростов-Дон шаҳрида давлат маслаҳатчиси Николай Кондратев оиласида таваллуд топган. Кондратевлар Ростовнинг марказида, ҳозирги Университецкий тор кўчаси ва Пушкинская кўчаси ҳудудида яшаган. Михаил бу ерда гимназияда ўқиган, у расм чизиш бўйича ягона аълочи талаба эди. Петровский номидаги мактабда Пётр Врангел билан бир синфда ўқиган.
Михаил император Николай И қурилиш муҳандислари институтида таҳсил олган[2].
Михаил Кондратиев институтни тугатгандан сўнг, Санкт-Петербургда еттита бино учун лойиҳаларни амалга оширган, улардан иккитаси ҳозирда бузиб ташланган.
Кондратев Ростовга қайтиб, қурилиш муҳандислиги билан шуғулланаган. „Приазовский край“ газетаси уни 1913-йилда „шаҳар меъмори“ деб атаган. 1927-йилда Кондратиев Донская қурилиш муниципал идорасида техник ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.
Кондратев лойиҳаси бўйича 1929-йилда Таганрогда СССРда биринчи „Круглий дом“ деб номланган турар-жой биноси, қурилган[3]. Думалоқ уй ҳозир ҳам сақланиб қолган.
Кондратевнинг муросасиз табиати касбий масалаларда муаммолар туғдирди. Шу сабабли Ландворец қурилишидан четлаштирилди. Унинг дўсти, меъмор Леонид Эберг „Новий бит“ қурилишини тугатди. Кондратиевнинг ҳибсга олинишига янги тизимнинг вазифаларини тушунмаслиги ва ўзлаштиришда айблаш сабаб бўлди.
Михаилнинг Қизил Боғ шаҳридаги мактаб лойиҳаси ва „Кооперативная смичка строителей“ кўп қаватли турар-жой биноси лойиҳаси амалга ошмай қолган.
Ростов-Дон фашистлар томонидан босиб олингандан сўнг, Михаил Кондратев Тошкентга эвакуация қилинган. У Тошкентда вафот этган ва шу ерга дафн этилган.
Манбалар
- ↑ „Гражданский инженер Кондратьев“ (ру-РУ). Қаралди: 2023-йил 15-ноябр.
- ↑ „МИХАИЛ НИКОЛАЕВИЧ КОНДРАТЬЕВ“. 2023-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-ноябр.
- ↑ Киричек М. С., Кукушин В. С. Круглий дом // Таганрог. Энсиклопедия. – Таганрог: Антон, 2008. – С. 424. – ИСБН 978-5-88040-064-5.