Mixail Mansurov
Михаил Филиппович Мансуров [1916.15(28)10, Челябинск вилояти Пласт шаҳри – 1993.24.12, Тошкент) – Ўзбекистон халқ артисти. 1937—51 йиллар Свердловск, Одесса, Иркуцк театрларида, 1951—93 йиллар Ўзбекистон академик рус драма театрида ишлаган. Актёр қаҳрамононаромантик рухдаги, ҳарактерли роллар устаси сифатида танилган. Унинг ижроси илиқ самимияти, образларни кучли, ёрқин ва ишонарли яратиш маҳорати билан ажралиб туради. Ромео („Ромео ва Жулетта“), Трофимов („Олчазор“), Деҳқонбой („Шоҳи сўзана“), Рустам („Паранжи сирлари“), Яков Богомолов („Яков Богомолов“), Тригорин („Чайка“), Маркиз де Поза („Дон Карлос“), Лука („Тубанликда“), Салоҳитдин („Шарқ тонги“) каби роллари билан шуҳрат қозонган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |