Михаил Никитович Марков (1910.17.10, Тошкент — 1985.14.8) — пахта териш машиналари конструктори. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи (1964). "Ташселмаш" заводида катта техник-конструктор (1939—41), катта муҳандис-конструктор, катта муҳандисконструктор гуруҳи раҳбари (1941—46). Пахтачилик машиналари бўйича Давлат махсус конструкторлик бюросида турли лавозимларда ишлаган. (1946—85). М. раҳбарлигида СХМ—48 маркали дастлабки пахта териш машинаси яратилди (1949). М. 1964-йилдан бошлаб ишлаб чиқарилган икки қаторли ХТ—1,2 маркали, териш аппаратлари олд қисмига жойлаштирилган пахта териш машинасининг осма қурилмаси системасини ишлаб чиқишда қатнашган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил