Mixail Masson
Михаил Евгеневич Массон (1897. 21.11, Петербург – 1986.2.11, Тошкент) – археолог, тарихчи, шарқшунос, профессор. Ўрта Осиё университети археология кафедраси мудири (1940—68), Ўзбекистон (1944) ва Туркманистон (1950)да хизмат кўрсатган фан арбоби. Туркманистон Фанлар академияси академик (1951). Дастлабки археологик комплекс экспедициялар – Термиз археологик комплекс экспедицияси (1936—1938), Жанубий Туркманистон археологик комплекс экспедицияси (ЖТАКЕ, 1945-йилдан) асосчиси ва раҳбари.
| Михаил Массон | |
|---|---|
| Таваллуди |
3-декабр 1897-йил (20-ноябр) Санкт-Петербург, Россия империяси |
| Вафоти |
2-октябр 1986-йил (88 ёшда) Тошкент, ЎзССР |
| Фуқаролиги |
|
| Соҳаси | Тарих, археология |
| Иш жойлари | Тошкент давлат университети |
| Таълими |
Петроград политехника институти Ўрта Осиё давлат университети |
| Илмий даражаси | Тарих фанлари доктори |
| Илмий унвони | Профессор |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Михаил Массоннинг отаси – Евгений Лудвигович Массон, якобинчилар террори даврида Россияга кўчиб келган руслашган франсуз аристократининг авлоди, топограф; онаси – Антонина Николаэвна Шпаковская[1]. Михаил Евгеневич Массон туғилганидан бошлаб онаси билан Самарқандда яшаган. Самарқанд эркаклар гимназиясида таҳсил олган. 1908—1909-йилларда археолог В. Л. Вяткин бошчилигида Улуғбек расадхонасида олиб борилган қазишмаларда қатнашган. 1912-йил 1-июнда Вяткин Массонни қазишма ҳудудининг бошлиғи этиб тайинлаган.
1916-йилда Массон Самарқанд гимназиясини (олтин медал билан) тугатган. 1916-йилда у Петроград политехника институтида ирригация муҳандиси бўлиш учун ўқишни бошлайди. Ҳарбий хизматга чақирилгандан сўнг у Жануби-ғарбий фронтда жанг қилган. 1917-йилда у ишчи ва аскарлар депутатлари кенгашига аъзо этиб сайланади.
1918-йилда М. Э. Массон Самарқандга қайтиб келади. Самарқандда М. Э. Массон Самарқанд вилояти музейи бошлиғи бўлиб ишлаган, унинг фаолияти туфайли музей коллексияси турли экспонатлар билан бойитилган. Музей 1924-йилда Тошкентга кўчирилиб, Массон Ўрта Осиё музейининг археология бўлими бошлиғи лавозимида ишлайди. Бу вақтда у Туркистон Шарқ институти курсларида таҳсил олган. Шунингдек, Ўрта Осиёдаги қадимий ёдгорликларни реставрация қилишда археологик тадқиқотлар олиб борган ва Ўрта Осиё республикаларида музей ишлари бўйича инструктор бўлиб ишлаган.
Массон 1929—1936-йилларда Ўзбекистон Геология қўмитасида тоғ-кон тарихи бўйича ишлаган ва у ерда геологик кутубхона яратди. У бу ишни Ўзбекистон музейлар ҳамда қадимий ёдгорликлар ва санъат ёдгорликларини муҳофаза қилиш қўмитасининг археология сектори раҳбарияти билан бирлаштирган.
1936-йилдан Михаил Евгеневич Массон Тошкентдаги Ўрта Осиё давлат университетининг археология кафедраси мудири бўлган. 1940-йилдан – университет профессори илмий унвонига эришган.
Михаил Евгеневич Массон 1986-йилда Тошкентда вафот этган. Тошкентдаги Дўмбиробод қабристонига дафн этилган.
Кейинроқ Тошкент кўчаларидан бирига Михаил Массон номи берилган[2].
Оиласи
Биринчи хотини Ксения Ивановна ўз жонига қасд қилган. Михаил Евгеневичнинг иккинчи рафиқаси Галина Анатолевна Пугаченкова машҳур ўзбек археологи[3], Ўзбекистон ССР Фанлар академияси академиги.
Михаил Массоннинг биринчи хотини Ксения Ивановнадан туғилган ўғли Вадим Массон ҳам машҳур археолог.
Тадқиқотлари
1912-йилда Ўрта Осиёда археологик илмий тадқиқот ишларини бошлаган (Афросиёб), кейинги йилларда Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Жан. Қозоғистонда кўплаб археологик разведка ва қазишма ишларини олиб борган. Гўри Амирдаги Темурийлар қабрларини очиб текширган экспедиция аъзолари таркибида бўлган[4].
Массон раҳбарлик қилган ЖТАКЕ фаолияти билан Нисо ва кўҳна Маре шаҳри ҳаробаларидан топилган осориатиқалар оламшумул аҳамият касб этган. Ўрта Осиё тарихи, айниқса, нумизматикаси ва шаҳарлари (Самарқанд, Бухоро, Тошкент) тарихий топографияси, кончилик тарихи, меъморлик, эпиграфика бўйича илмий йўналишлар муаллифи. Массон муҳаррирлиги остида 30 дан зиёд илмий тўпламлар ва монографиялар, шунингдек, ЖТАКЕнинг 18 жилди нашрдан чиққан.
Манбалар
- ↑ Прощэниэ академика Массона[сайт ишламайди]Андоза:Недоступная ссылка
- ↑ „Улицы Ташкента: М. Массон - Улицы Ташкента: М. Массон - Мой Город“. www.мг.уз. 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 12-июн.
- ↑ „Галина Пугаченкова диэд“. Фергананеwс.Cом. Қаралди: 2019-йил 29-декабр.
- ↑ Милана Милана. „Тайна гробницы Тимура Проклятие Тамерлана“ (ру). ЁуТубе. 2020-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 5-январ.
Адабиётлар
- Ахангеран. Археологотопографичес, кий очерк, Т., 1953; Средневековиэ торговиэ пути из Мерва в Хорезм и в Мавераннахр [Труди Южно-Туркменистанской археологической экспедиции], т. 13, Ашхабад, 1996.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- 3-dekabrda tugʻilganlar
- 1897-yilda tugʻilganlar
- Sankt-Peterburgda tugʻilganlar
- Rossiya imperiyasida tugʻilganlar
- 1986-yilda vafot etganlar
- 2-oktyabrda vafot etganlar
- Toshkentda vafot etganlar
- Mehnat Qizil Bayroq ordeni sohiblari
- Arxeologlar
- Rossiyalik sharqshunoslar
- Oʻzbekistonlik sharqshunoslar
- Oʻzbekiston olimlari