Михаил Борисович Меилах (1944-йил 20-январда туғилган, Тошкент, Ўзбекистон, СССР) – совет ва рус адабиёцҳуноси. Филолог, шоир ва таржимон бўлиб, роман филологияси ва замонавий рус адабиёти бўйича мутахассис. Филология фанлари номзоди, фалсафа доктори (ПҳД). „Дунё халқлари афсоналари“ энциклопедияси муаллифларидан бири.

Михаил Мейлах
Таваллуди 1944-йил 20-январ
Тошкент Ўзбекистон ССР СССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР→Rossiya bayrogʻi Россия
Соҳаси Адабиёцҳунослик
Таълими Санкт-Петербург давлат университети

Ҳаёти

У Тошкентга эвакуация қилинган адабиёцҳунос Борис Меилах (1909-1987) оиласида 1944-йил 20-январда туғилган. Опаси Мирра (1935-йилда туғилган) киношунос бўлиб, 1975-йилдан Исроилда яшаган.

Михаил Меилах Ленинград университетининг филология факултетини тугатган (1967). Сўнг, В. М. Жирмунский томонидан яратилган СССР ФА Тилшунослик институтининг Ленинград филиалида аспирантурани тамомлаган[1]. 1970-йилда ҳимоя қилган номзодлик диссертацияси асосида „Трубадурлар тили“ (1975) китобини нашр этади.

Фаолияти

1970-йилларда СССР Фанлар академиясининг Ленинград тилшунослик институтида илмий ходим бўлиб ишлаган. У Иосиф Бродский билан дўст бўлган. 2000-йилларда Буюк Рус Энсиклопедияси учун Бродский ҳақида мақола ёзган эди.

Михаил Яков Друскиндан Д. Хармс ва А. Введенскийнинг ўзи сақлаган қўлёзмаларини олиб, обериутларнинг бир қатор нашрларини, шу жумладан Владимир Эрл билан биргаликда Хармснинг биринчи тўпланган асарларини тайёрлаган (Бремен, 1978-1981[2]).

У қаттиқ тартибли Перм-36 колониясида жазо ўтаб, қамоқхонада перитонитга олиб келадиган аппендицит билан касалланган. Аммо, Чусовой туман касалхонаси шифокорлари томонидан қутқарилган[2]. 1987-йили эса қайта қуриш бошланиши билан озод этилади. Кейинчалик Перм-36 колонияси негизида яратилган музей-қўриқхона билан ҳамкорлик қилади[3].

1990-йилларнинг бошидан асосан хорижда яшаб келган. 2002-йилдан Страсбоург университети профессори бўлган.

Шеърлари „Знамя“, „Қитъа“, „Адабиёт шарҳи“ ва бошқа журналларда нашр этилган.

Анатолий Найманнинг „Б. Б. ва бошқалар“ (1997) романида бош қаҳрамоннинг прототипи бўлган[4].   

Манбалар

  1. ↑ Толстой И. „Поэзия и миф: Филолог и переводчик Михаил Мейлах подводит итоги“. 2018-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. // Радио „Свобода“. – 2018. – 19 декабря.
  2. ↑ 2,0 2,1 Лейбин В. „Как жизнь победила смерть: Интервью Михаила Мейлаха, поэта, учёного, хранителя поэзии“. 2021-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. // Журнал „Русский репортёр“. – 2018. – 11 августа.
  3. ↑ „Ответ директору музея «Пермь-36»“. 2020-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. // Пермский „Мемориал“
  4. ↑ Архип Ангелевич. „Франкфурт мог остаться с «Носом»“. 2018-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. // Известия. – 2003. – 10 октября.

Ҳаволалар