Михаил Александрович Орлов (1888, Москва - 1972.4.5, Тошкент) — тупроқшунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1944), профессор (1949). Москва университетини тугатган (1912). Ўрта Осиё университети тупроқшунослик кафедраси доценти (1920— 35), мудири (1935—62). О. раҳбарлигида ва иштирокида Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари, Қорақалпоғистон ва Помирнинг табиий шароити, тупроқлари ўрганил-ган, 200 дан ортиқ хўжаликнинг тупроқ ҳаритаси тузилиб, ишлаб чиқаришга татбиқ этилган. О. Ўрта Осиёдаги қадимдан суғориб келинаётган воҳа маданий тупроқ хусусиятларини ўрганиб, уларнинг биринчи таснифини ишлаб чиққан.

Манбалар

  • О почвах Памира, Т., 1937; О сероземах и оазисно-културних почвах, Т., 1937; Новиэ основи почвенной классификации, Т., 1947.