Михаил Александрович Панков (1902, Қозоғистон Республикаси Қўстанай вилояти — 1975.11.1, Тошкент) — тупроқшунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1965), қишлоқ хўжалиги фанлари доктори (1946), профессор (1949), Ўрта Осиё университетининг қишлоқ хўжалиги факултетини тугатган. (1929). Тупроқшунослик ва геоботаника институтида (1927—37), Ўзбекистон Фанлар академияси да илмий ходим (1937—47); Тошкент қишлоқ хўжалиги институти тупроқшунослик кафедраси мудири (1945—67), 1968-йилдан шу кафедрада профессор Ўрта Осиёнинг кўпгина ҳудудларида тупроқлар тадқиқоти ишларига раҳбарлик қилган. Илмий ишлари, асосан, тупроқ эрозияси ва шўрланиши ҳамда уларнинг мелиорацияси масалаларига бағишланган.

Аc: Тупроқшунослик (дарслик), Т., 1963; Мелиоративное почвоведение, Т., 1974.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил