Mixail Prishvin
Михаил Михайлович Пришвин [1873.23.1(4.2), Липецк вилояти Елец тумани — 1954. 16. 1, Москва] — рус ёзувчиси. Лейпсиг университети фалсафа факултетини тугатган (1902). Қрим ва Қозоғистонга қилган сафари натижасида эса "Одам Ато ва Момо Ҳаво" (1909), "Қора араб" (1910) сингари очеркларини ёзган. "Берендей булоқлари" (1923) очерки, "Кашчей занжири" (1923) ва "Турналар ўлкаси" (1929) романлари муаллифи. П. бутун умри давомида табиат, ов ва ўлкашунослик билан қизиққани, ўз ҳаёти мазмунини табиат билан уйғунликда кўргани учун та-биатга мехр мотиви унинг бутун ижоди бўйлаб "қизил ип" янглиғ ўтиб туради. Унинг ҳатто катта эпик асарларида ҳам табиатга бўлган мехр, у билан уйғунликда яшаш ва табиатни асраш ғояси ётади. П. 40—50-йиллар "Кийинмаган кўклам" қиссаси, "Фацелия" насрий достони (1940), "Қуёш хазинаси" (1945) эртак-ривояти каби асарларини ёзган. Ёзувчи вафотидан кейин унинг "Замин кўзлари" кун-даликлари, "Осудар йўли" (1957) роман-эртаги эълон қилинган.[1]
| Михаил Пришвин |
|---|
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Михаил Пришвинга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |