Михаил Рура
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Михаил Степанович Рура
Таваллуд санаси 1-март 1959-йил
Таваллуд жойи СССР
Вафот санаси 24-ноябр 2018-йил(2018-11-24)
(59 ёшда)
Вафот жойи Украина
Бўйи 183 cм (6 фт 0 ин)
Амплуаси Ҳимоячи, ярим ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Карамелка (Жданов)
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1977—1978 Новатор 23 (0)
1979—1980 Зарафшон 61 (9)
1982—1985 Новатор 138 (7)
1986—1987 Металлург (Запороже) 84 (3)
1988—1990 Новатор 95 (12)
1990 Кремен 23 (1)
1991—1992 Новатор / Азовец 20 (1)
1992 Металлург (Алдан) 8 (3)
1992 Прометей (Шахтерск) 3 (0)
1993 Металлург (Алдан) 29 (6)
1994 АФК-УОР (Мариупол) - (-)
1997 Нефтяник (Поҳвистнево) 9 (7)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Михаил Степанович Рура (украинча: Михайло Степанович Рура; 1959-йил 1-мартда туғилган) – совет ва украиналик футболчи, ҳимоячи позициясида ўйнаган. Футболчилик фаолиятидан сўнг футбол фаолиятини давом эттирган ва болалар мураббийи бўлган.

Футболчилик фаолияти

Жданов номидаги „Карамелка“ жамоасининг спорт мактаби битирувчиси, унинг биринчи мураббийи Валерий Сидоров бўлган[1].

Михаил ўн саккиз ёшида мураббий Александр Малакуцкий[2] таклифига кўра маҳаллий „Новатор“ жамоасининг ўйинчисига айланган. Наватор жамоаси таркибида СССР Иккинчи лигаси турнирида ўйнаган. 1979—1980 йилларда Ўзбекистоннинг „Зарафшон“ клуби футболчиси бўлиб, 61 та ўйинда 7 та гол муаллифи бўлган. Зарафшонда ўтган икки мавсумидан сўнг „Новатор“ клубига қайтган. 1985-йилги мавсумда у 10 та гол уриб, иккинчи лигада жамоасининг энг яхши тўпурари бўлган[3]. 1986-йилда СССР Биринчи лигаси иштирокчиси Запороженинг „Металлург“ жамоасига ўтган. Металлург жамоасида икки йил давомида фаолият олиб борган ва 84 та ўйинда 3 та гол муаллифи бўлган. Металлург жамоасидан сўнг у яна Новатор футболчисига айланган. Наватор жамоаси 1989-йилги мавсумни ўз кичик гуруҳида охирги ўринда якунлади ва совет футболининг иккинчи дивизионини тарк этган.

1990-йилда иккинчи лигада Кременчугнинг „Кремин“ жамоаси таркибида ўйнаган. „Новатор“ билан биргаликда у Украина ССР ҳаваскорлар чемпионатининг сўнгги ўйинида ғолиб бўлган. Шундан сўнг жамоа Азовец номи остида Украина Биринчи лигасида ўйнаш ҳуқуқини олган. Кейинчалик Михаил Адананинг „Металлург“, Прометей, Мариупол АФК-УОР ва Похвистневонинг „Нефтяник“ клубларида ўйнаган.

Мураббийлик фаолияти

Футболчилик фаолиятини якунлагач, мураббийликка ўтди, шогирдлари орасида Олег Шутов ҳам бор[4]. Кейин у Мариупол 4-сонли спорт мактаб-интернатининг директори бўлган[5].

Статистика

Мавсум Клуб Лига Чемпионат Кубок
Ўйин Гол Ўйин Гол
1977 Наватор Иккинчи лига 9 0
1978 14 0
1979 Зарафшон 26 2
1980 35 7
1982 Наватор 18 1
1983 48 4
1984 34 2
1985 38 10
1986 Металлург (Запороже) Биринчи Лига 46 1 4 0
1987 38 2 1 0
1988 Наватор Иккинчи лига 49 6
1989 46 6
1990 Кремен 23 1
1992 Азовец Биринчи лига 20 1 1 0
1992 Металлург (Алдан) Биринчи лига 8 3 1 0
1992/93 Прометей (Шахтерск) Ўтиш лигаси 3 0
1993 Металлург (Алдан) Биринчи лига 29 6
1997 Нефтяник (Поҳвистнево) Учинчи лига 9 7 1 0

Манбалар

  1. ↑ „Ушёл из жизни известный мариупольский тренер, создатель знаменитой «Карамельки»“ (ру). Приазовский Рабочий (2012-йил 21-декабр). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 24-июн.
  2. ↑ „Третье пришествие в команду? Это не рекорд!“ (ру). Официальный сайт ФК «Мариуполь» (2013-йил 10-январ). Қаралди: 2017-йил 24-июн.
  3. ↑ „Состав команды «Новатор» Жданов в сезоне 1985“ (ру). фоотбаллфаcц.ру. 2020-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 24-июн.
  4. ↑ „Кубок Украины. 1/16 Финала. Превью.“ (ру). Официальный сайт ФК «Мариуполь» (2012-йил 22-сентябр). 2018-йил 12-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 24-июн.
  5. ↑ „Маріуполь футбольний“ (ук). Спорт.уа (2010-йил 4-март). Қаралди: 2017-йил 24-июн.

Ҳаволалар