Mixail Saltikov
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Михаил Евграфович Салтиков, Салтиков-Шчедрин (асл фамилияси Салтиков; тахаллуси — Н. Шчедрин) [1826.15(27).1, — Спас—Угол қишлоги, Калязин тумани 1889. 28.4 (10.5), Петербург] — рус ёзувчиси. Москвадаги Дворянлар институтида (1836—38) ва Александр (собиқ Сарское село) лицейида (1838— 44) таълим олган. Дастлаб шеърлар ёзган. "Лира" шеъри (1841) Пушкин ва Державин га бағишланган. 15 шеъри бизгача етиб келган. "Зиддиятлар" (1847), "Чалкаш иш" (1848) асарлари натуралисток ҳарактерда бўлиб, чуқур ижтимоий масалалар акс эттирилган. Асар хукмрон доиралар ғазабини қўзғатган. 1848-йил апрелда қамоққа олиниб, Вяткага сургун қилинган. 1855-йил сургундан қайтгач, "Губерня очерклари"ни (1856—57) ёзган. С. ижодий фаолиятини давлат ишлари билан бирга олиб борган. 1856— 58 йилларда Ички ишлар вазирлигининг алоҳида топшириғи билан чиновник бўлиб хизмат қилган, деҳқонлар реформасини тайёрлашда қатнашган. 1858—62 йилларда Рязан ва Твер губерняларининг вицегубернатори. Истеъфога чиққач, "Современник" жур.да ишлаган (1862). Некрасов вафотидан сўнг (1877) С. "Отечественниэ записки" жур.га раҳбарлик қилган. Кўпгина очерк ва ссенарийлари "Кичик ҳикоялар" ва "Насрдаги ҳажвия" (1863) китобига киритилган. "Пазухиннинг ўлими", "Насрдаги ҳажвия" песаларида подшо амалдорлари танқид қилинган. "Жаноб Головлёвлар" (1875—80), "Монрепо бошпанаси" (1878—79), "Йил бўйи" (1879—80), "Ҳаёт икирчикирлари" (1886—87), "Эртаклар" (1882— 86) ва бошқа асарларида реформадан сўнгги Россия ҳаётидаги ижтимоий қарамақаршиликлар акс этган. "Бир шаҳартарихи" (1869—70), "Жаноб тошкентликлар" (1869—72) асарлари ҳам бор. Тугалланмай қолган "Унутилган гаплар" китоби муҳим ҳаётий масалаларга бағишланган. Ҳаётни идрок этиш, чуқур билиш ва халққа бўлган меҳрли муносабат адибни муросасиз, ўткир сатирик даражасига кўтарган. С.нинг сатираси подшо Россиясининг бюрократ аппаратини танқид қилишга қаратилган. У ўз асарларида кишилардаги бюрократизм ва оппортунизмни, сотқинлик, мансабпарастликни қаттиқтанқид қилган. Асарлари рус танқидий реализмининг ёрқин намуналаридир. Асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.
| Михаил Салтиков |
|---|
Манбалар
- Жаноб Головлёвлар, Т., 1952; Эртаклар, Т., 1954; Бир мужик икки генерални боққани ҳақида қисса, Т., 1973.
Адабиётлар
- Макашин С.А., СалтиковШедрин, Биография, т. 1,2., М., 1951;
- Б у шми н А.С., М.Е.СалтиковШедрин в воспоминаниях современников, т. 1—2, М, 1975;
- Турков А., СалтиковШедрин, М., 1981.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Михаил Салтиковга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |