Mixail Semyonov
Qiyofa
Михаил Николаевич Семёнов (1901.2.12, Ложма ш., Полша — ?, Ленинград) — композитор, хор дирижёри, педагог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1949). Москва консерваториясини тугатган (1930). Тошкент консерваториясида ўқитувчи (1936—38), кафедра мудири (1944—55), профессор (1952-йилдан), Бухоро мусиқа билим юртида ўқитувчи (1938—39), Санъацҳунослик илмий тадқиқот институтида илмий ходим (1939—40). 1955-йилдан Ленинградда яшаб консерватория ва Маданият институтида (1964-йилдан) дарс берган. Асарлари орасида "150 ўзбек халқ қўшиқлари" тўплами, "Ўзбек халқ шеърлари асосида болалар учун 4 қўшиқ" ва бошқа мавжуд.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |