Михаил Василевич Шчеников (1913-йил 14-сентябр Владимир вилояти, Черниж қишлоғи, 1994-йил 4-ноябр Тошкент) – Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, маёр.

Михаил Шчеников
Таваллуди 1913-йил 14-сентябр
Россия империяси, Владимир вилояти, Черниж қишлоғи
Вафоти 1994-йил 4-ноябт
Тошкент
Хизматдаги йиллари 1934—1954—йиллар
Унвони Подполковник
Жанг/уруш Иккинчи жаҳон уруши
Мукофотлари

Биография

1913-йил 14-сентябрда Черниж қишлоғида рус деҳқон оиласида туғилган.1942-йилдан КПСС аъзоси. Ўрта мактабнинг 6-синфни тамомлаган. Москвадаги „Красная Заря“ заводида ишлаган.

1934-йилда Қизил Армия сафларига қўшилган. 1937-йилда Бутунроссия Марказий Ижроия Қўмитаси номидаги Ҳарбий мактабни тамомлаган. 1941-йил июл ойидан бошлаб Иккинчи жаҳон уруши фронтларига қўшилган. 1942-йилда М. В. Фрунзе номидаги ҳарбий академиянинг тезлаштирилган курсини тамомлаган.

Гвардия пулемётчиларининг моторли баталони командири маёр Михаил Шчеников фашистлар Германиясининг пойтахти Берлин чеккасидаги жангларда қатнашган. 1945-йил 2-апрелда яширинча Барут шаҳрининг чеккасида баталонни тўплади, кутилмаганда шаҳар марказига йўл олди ва шу куни шаҳар душмандан бутунлай тозаланди. М. В. Шчеников Германиянинг бир қатор бошқа аҳоли пунктларини босиб олишда иштирок этган.

Урушдан кейин СССР Қуролли Кучларида хизмат қилишни давом эттирди. 1954-йилдан кейин подполковник унвони билан нафақага чиқди. Ўзбекистон пойтахти Тошкентда яшаган[1]. Кўчма механизациялашган колоннанинг кадрлар бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. 1994-йил 4-ноябрда вафот этган.

1968-йилда Шчениковга „Россоши шаҳрини фашист босқинчиларидан озод қилгани учун“ „ Россоши шаҳрининг фахрий фуқароси“ унвони берилди[2].

Мукофотлар

СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1945-йил 27-июндаги фармони билан фашист босқинчиларига қарши курашда қўмондонликнинг жанговар топшириқларини намунали бажаргани, баталённи моҳирлик билан бошқарганлиги ҳамда жасорат кўрсатгани учун маёр Михаил Василевич Шчеников Ленин ордени ва „Олтин Юлдуз“ медали билан мукофотланган.

Бундан ташқари, Қизил Байроқ ордени, иккита 1-даражали Ватан уруши ордени, 2-даражали Ватан уруши, Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган.

Манбалар