Михаил Иванович Шевердин (1899-йил 22-июн (ба’зи манбаларда 4-июл), 1984-йил ноябр санасида) — рус ва ўзбек совет ёзувчиси, Ўзбекистон ССР халқ ёзувчиси (1969).

Михаил Иванович Шевердин
Таваллуди 6-октябр 1899-йил
Полшанинг Модлин қишлоғи
Вафоти 1-ноябр 1984-йил(1984-11-01)
(84 ёшда)
Тошкент
Касби ёзувчиси
Йўналиш наср
Мукофотлари Ўзбекистон ССР халқ ёзувчиси (1969)

Адиб М.И.Шевердин — С.Айний, Ғ.Ғулом ва бошқа ўзбек ҳамда тожик адиблари ижодига бағишланган эртаклар, ҳикоялар, очерклар, танқидий мақолалар муаллифи саналади.

Таржимаи ҳол

Михаил Иванович Шевердин 1899-йил 22-июнда (ба’зи манбаларда 4-июл) Полшанинг Модлин қишлоғида Новогеоргиевский қал’асида ҳарбий шифокор оиласида дунёга келади, шу йили оиласи билан Туркистонга кўчиб ўтади.

М.И.Шевердин 1908—1917-йилларда Самарқанддаги эркаклар гимназиясида таҳсил олиб, уни 1917-йилда тугатган. Кейин Петроградда муҳандислар янги йўли институтида таҳсил олди. Ватанга қайтгач М.Шевердин Самарқанд вилоятида инқилобий воқеалар ва Совет ҳокимиятини ўрнатишда қатнашди, маҳаллий комиссарликларда ишлади, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистонда экспедисияларга раҳбарлик қилди, Қизил Армияда сиёсий ишларни олиб борди, Совет Меҳнати ва Мудофаа Кенгашининг ишончли вакили бўлди. Сўнг Шарқий Бухоро Давлат план қўмитаси раиси ва 1927-йилда Тошкентдаги Туркистон Шарқ институтини тамомлаган[1].

М.И.Шевердин талабалик йилларида ижод билан шуғуллана бошлади. У журналистика соҳасида 1920—1930-йилларда "Правда Востока"(Шарқ ҳақиқати) газетасида ишлаган, "Янги Шарқ", "Етти кун", "Яқин Шарқ матбуоти хабарномаси" журналларида муҳаррир бўлиб ишлаган. У узоқ йиллар “Ҳақиқат” газетасининг Ўрта Осиё бўйича шахсий мухбири бўлган. 40-йилларда Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасида ишлаган, 1946—1950-йилларда “Шарқ юлдузи” журнали ва “Фотогазета”да муҳаррир бўлган. 1950—1954-йилларда Ўзбекистон ССР қўшма корхонаси бошқаруви раисининг ўринбосари. Адиб Қорақалпоғистон АССР Олий Советининг депутати эди.

Адиб 1984-йил ноябр ойида вафот этди[2] ва Тошкентдаги Чиғатой қабристонига дафн этилган.

Библиография

• “Зарафшон қиссалари” (1944-йилда)

• “Жасур Санжар” Роман (1946-йилда)

• “Бўрининг изидан” Роман (1951-йилда)

• "Тўғри ва Эгри" қиссаси (1955-йилда)

• "Набат". Роман (1-китоб "Ўргимчак тўри", 2-китоб "Агат узук") (1958-йилда)

• “Чўл соялари” (1963-йилда)

• “Эртаклар карвони”, эртаклар тўплами (1966-йилда)

• “Етти ҳалокатли гуноҳ”. Роман. (1-2-китоблар), (1967-йилда)

• Олти жилдлик танланган асарлар, 1-6-жилдлар, Тошкент, (1969—1972-йилларда)

• "Тубсизликдан ошиб ўтиш" (1974-йилда)

• Жагарнаут араваси (1980-йилда)

• “Жайҳун”. Роман (1980-йилда)

• “Авлиё дарвеш”. Роман (1982)

• “Қизил қум гирдоби”. Роман (1984)

• “Қалбимни бўронларга бераман”. Роман (1988-йилда вафотидан кейин нашр этилган)

Мукофотлар

• Октабр инқилоби ордени (1979-йилда)

• Меҳнат Қизил Байроқ ордени (1959-йилда)

• Халқлар дўстлиги ордени (1984-йилда)

• 2 та “Шон-шараф белгиси” ордени  медаллари

Манбалар

  1. ↑ Туркестанский Восточный институт позднее был реорганизован в Восточный факультет Среднеазиатского университета.
  2. ↑ «Литературная газета» № 48 (5010) от 28.11.1984, с. 7

Ҳаволалар

  • М. И. Шевердин (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-07-02 санасида архивланган);
  • Писатели Советского Узбекистана. Библиографический справочник, 1977. «Михаил Иванович Шевердин»;
  • Владимиров Г., «Становление художника», «Звезда Востока», 1952, № 2;
  • Гус М., «Злободневные уроки», «Литературная Россия», 1964, 11 сентября;
  • Бухлова Л., «Летопись славных побед. О творчестве М. И. Шевердина», «Звезда Востока», 1965, № 1;
  • Кедрина З., «На основе творческого братства. К 70-летию со дня рождения Михаила Шевердина», «Звезда Востока», 1969, № 7.